сайт переехал на www.awardslondon.com

Наргис Косимова

IMG_3235Родилась в Узбекистане, в небольшом областном городке Джизак.  Закончила МГУ факультет журналистики. Профессия журналист. Сотрудничая с правоохранительными органами начала писать рассказы и детективные истории. Люблю жизнь во всех ее проявлениях.  Увлекаюсь чтением, кулинарией и конечно же туризмом.

Born in Uzbekistan, in a small provincial town of Namangan. She graduated from the Moscow State University Faculty of Journalism. Profession journalist. Cooperating with law enforcement authorities began to write short stories and detective stories. I love life in all its manifestations. My hobbies are reading, cooking and of course tourism.


Детективная повесть “Удивительное решение” (Гаройиб ечим)

Синопсис

Капитан Ботир Жиянов расследует самоубийство Сабира Дарханова. Но его внимание привлекают некоторые факты, которые противоречат друг другу.  Один из них укусы животного на теле жертвы и его письмо некой Нафисе. Кто замешан в убийстве? Животное или женщина? Со своими подопечными Жиянов начинает расследование. Его внимание привлекает итоги анализа крови Дарханова. Инъекция, сделанная накануне «самоубийства»  дает толчок к решению проблемы. Жиянов опрашивает десятки врачей, у которых мог лечиться Дарханов. Наконец-то его поиски увенчались успехом. Раскрыть преступление и найти убийцу помогает пуговица, найденная в комнате Дарханова и  неосторожность убийцы.

отрывок

Итнинг чўзиб–чўзиб увиллашидан Садриддин аканинг юра­ги увишди. Белини ушлаб инқиллаганича ўрнидан турди-да, март ойининг салқин шабадаси уфуриб турган қия очиқ дераза та­бақасини зичлаб ёпди. Зулфини тушириб қўйди.

– Товба, худди ўрта асрда яшаётганга ўхшаймиз. Дайдиб юр­ган итлардан одам ёлғиз юришга ҳам қўрқиб қолди.

Бу орада ит увиллашдан тўхтаб, аянчли вовуллашга ўтди.

– Деразани бекор ёпдингиз, дадаси. Яна пича ҳаво кирса бўлар эди. Дўхтирлар кўпроқ тоза ҳавода бўлинг деган-ку, ахир. Яна касалингиз тутиб қолса…

Шафоат ая ярми қавилган кўрпага қадаб қўйилган игна­ла­рини олиб, кўрпачага жойлашиброқ ўтирди. Пешона­сида тур­ган кўзойнагини аланглаб бир оз қидирди-да, сўнг унинг қаер­да­лиги ёдига тушиб чуқур «уф» тортди. «Қаричилик қур­син», дея кўзойнакни олиб бурнининг учига қўндирганича чала қол­ган ишини давом эттирди.

– Ҳали замон Турсунжон ҳам келиб қолади. Шу, унинг кеч юриш­лари сираям менга ёқмайди-да. Ота бўлиб сал терга­сан­­гиз бўлармиди.

– Қўявер. Эрта–индин уйланадиган йигит. Бундан ташқари ўйнаб юргани йўқ. Ишлаяпти.

– Ҳар куни қоронғу чўкканидан кейин келиши одамни таш­виш­лантиради. Негадир шу кунларда кўнглим ғаш. Қўшни На­зо­катнинг келини касалхонада ётганмиш. Кўзи ёригандан бери ўзига келмаётган экан. Ишқилиб, тинчлик бўлсин-да?! Ит­лар­нинг увиллаши ҳам ғалати…

Шафоат ая  ишини тўхтатиб, энди  элас-элас эшитилаётган ит­нинг увиллашига қулоқ тутди.

– Э, кўп валдирайверма. Турган–битганинг ваҳима. Худо умр берган бўлса тузалиб кетади. Ундан кўра намоз ўқишни ўр­ган. Охиратни ҳам ўйлайдиган вақтинг етди. Ёш олтмиш­дан ошгандан кейин одам мундоқ бу дунёнинг ҳисоб-китобини қилиб қўйиши керак. Мен хуфтонни ўқий… Қачон ўзи сенинг ақ­­линг киради?

Шафоат ая чолининг тўнғиллашига эътибор бермай яна ха­­во­тир­ланиб деразага қаради. Тун аллақачон борлиқни ўз оғушига олган бўл­са-да кўп қаватли уйларнинг, кўчаларнинг чи­роқлари гўё уни шаҳар чегарасидан ҳайдаб чиқаришга ури­на­ётгандек туюларди. Шафоат ая  қўли ишда бўлса-да, хаёли ўғлида эди. «Қаёқларда юрган экан-а?. Бу­гун навбатчиликка қо­ламан демовди». Соат тунги иккидан ошдики, Тур­сундан ха­­­бар бўлмади. Соатнинг бир меъёрда чиқиллашидан кўзи илин­­ган Шафоат ая эшик зулфининг шиқирлаши­дан уйғониб кетди.

– Ким у?

– Бу мен… Турсунман.

Шафоат аянинг елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлди. Шоша-пиша ичкаридан қулфга солинган калитни бураб эшикни очар экан, ўғлини кўриб тиззаларидан мадор кетди.

***

Капитан Ботир Жиянов иш столи устида ётган судмедэксперт хулосаларини қайта-қайта кўздан кечирар экан, орқама кетин сигарет тутарди. «Қизиқ, Дарханов ўлдирилган бўлса, уйидан то­пилган видолашув хатини нега ёзган? Паталоганатом эса мар­ҳум инфарктдан оламдан ўтган, деган хулоса берган. Са­­­воллар… саволлар. Аммо ҳануз ҳеч қайсисига жавоб топол­ганича йўқ».

– Нима деб ўйлайсан, ҳақиқатдан ҳам Собир Дархонов ин­фарктдан ўлганми,  ўз жонига қасд қилганми ёки уни шунга мажбур этишганмикан?

Жиянов янги сигаретани тутатар экан, бурчакда энцик­ло­пе­­дия титиб ўтирган дўсти Соддиққа бир зум тикилиб турди.

– Менимча, шу Дархонов ўзини ўлдирмаган ҳам, инфаркт­дан ҳам ўлмаган.

– Нега ундай деяпсан.. Ҳамкасбларинг инфаркт деб хулоса беришди-ку.

Жиянов чарчоқдан қисилган кўзларини ишқалаб, керишиб олди.

–Бу ерда бир гап борга ўхшайди, дўстим. Чунки Дархонов ил­­гари ҳеч ҳам юрак хасталигидан шикоят қилмаган. Бунинг ус­­тига инфарктни келтириб чиқарувчи аломатлар ҳам йўқ. Бир­да­нига соппа-соғ юрак қандай қилиб ишдан чиқиши мум­кин. Ма­новини ўқи.

Содиқ Жияновнинг олдига келганида стол устига қўйган қоғозларни суриб қўйди.

Капитан қоғозларни синчиклаб ўқиб чиқар экан, сочларини бармоқлари орасидан ўтказиб, тарай бошлади.

– Ҳа, яна бир бошқотирма!

– Айтгандай, унда марҳум нега хат ёзиб қолдирди экан?

– Қайси хат?

– Дархоновнинг ёнидан топилган хатни айтаяпман. Дархонов На­фиса деган қиздан кечирим сўраб ёзган хати. Ҳаёти чалкаш­лигини айтган-у, аммо яшаш жонига текканлигини айтмаган.

Содиқ китобдан бош кўтармай, кулимсиради.

– Чигал дегани, ҳамма нарса жонга тегди дегани-да. Ўзи ўша Нафисани топдингми?

– Ҳамма гап шунда-да, ҳали йўқ. Дархонов истиқомат қил­ган хонадонни шахсан ўзим обдон текширдим. Ҳужжати йўқ. Ёлғиз ўзи яшаган. Жониворларни яхши кўрганми дейман, тер­ра­риумда оқ сичқон боққан, лекин сичқон йўқ, қочиб кет­ганга ўх­шайди. Уячасида қолган юнгининг қолдиқларидан сичқон­ли­ги аниқланди. Дархоновнинг курткасида, пиджагининг ички чўн­­тагида ҳам сичқоннинг юнглари бор. Менимча, уни доимо ўзи билан олиб юрган.

Жиянов яна бир бор хулосага кўз югуртирди.

– Ўм-м, қонидаги алкоголоидларнинг фоизи 60 дан зиёд. Балки шу нарса ҳам унинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлгандир. Лекин акси бўлса-чи?

– Ўзинг ўйлаб кўр, маст одам қандилнинг илмоғига арқонни боғлаётганида уч-тўрт дақиқагача мувозанатини сақлаб туриши қийин. Бу дегани у ўз ҳаракатларини аниқ назорат қила ол­ма­ган. Ўзини осиб, кейин ўйлаб кўриб арқонни бўшат­магандир. Яна бир далил арқон совунланган. Бу нарса эса анча илгари ба­жарилган.

– Аммо, у ўзини осмаган-ку. Бундан ташқари, ундаги бармоқ излари ҳам марҳумники эмас. Иннанкейин, мурда бошқа хо­на­нинг эшигининг олдида топилгани-чи?

– Уф–ф..

Сигаретанинг кўкимтир тутуни эшик–деразаси ёпиқ хонада осилиб қолди.

Содиқ энциклопедияни четга қўйиб, Жияновнинг столи ёни­га келиб ўтирди. Капитаннинг столи устидаги полиэтилен халтага со­линган китобларнинг муқовасини томоша қилар экан, би­ри­ни олмоқчи бўлди.

– Қачондан бери Маркиз де Садга қизиқиб қолдинг?

– Тегма, улар Дархоновга тегишли. Ётоғидаги каравотидан топилувди.

Содиқ елим халтани жойига қўяр экан, яна қоғозга бор ву­жуди билан шўнғиган Жияновдан сўради.

– Ижарачи билан гаплашдингми?

– Эрталаб Холиқни юборувдим, ҳали замон келиб қолади.

***

Холиқ шаҳарнинг чеккасида жойлашган икки қаватли уйн­инг қора чарм билан қопланган, аммо ямалаверганидан ола­чипор бўлиб кетган эшигини тақиллатар экан, бироздан сўнг аёлнинг рус тилида «Ким у?» деган овози эшитилди.

– Мен лейтенант Сафоев, ички ишларданман. Менга На­деж­да Аюповна керак эдилар.

Қулф шиқирлаб, қия очилган эшик ичкаридан илинган зан­жирни таранг тортди. Эшик тирқишидан сочлари оқарган, ёш­ли­гида анча гўзал бўлиб, ҳануз аёллик латофатини йўқот­маган аёл кўринди.

– Сизга нима керак?

Холиқ кўкрак чўнтагидан гувоҳномасини олиб кўрсатар экан, қуруқ оҳангда:

– Надежда Аюповна сизми? – деб сўради.

– Ҳа, менман.

– Ичкарига кирсам майлими?

Аёл эшик занжирини тушириб Холиққа йўл берди.

Уй бир хонадан иборат бўлиб, анчадан бери таъмир­лан­ма­ган, деворга ёпиштирилган гулқоғознинг пастки қисми тарам-тарам бўлиб йиртилган эди. Холиқнинг айнан шу изларга диққат билан тикилганини сезган хонадон соҳибаси уни ўти­ришга таклиф этар экан, «Бу Машканинг иши» деди.

– Ким у, Машка?

Холиқ эски стулга оҳиста чўкиб, ўзининг 95 килограммлик ваз­нини кўтараётганига ишонч ҳосил қилгач, жойлашиброқ ўтирди.

– Бу мушугим. Уйда фақат иккаламиз яшаймиз. Қаҳва ича­сиз­ми?

– Йўқ. Раҳмат. Сизга бир-икки саволим бор эди. Ижара­чин­гиз ҳақида.

– Ўшанда билганимни ёзиб берганман, яна нима керак?

– Сизга Дархоновни ким таништирган?

– Ўзи келди. Уйга ижарага қўйишим ҳақида газетага эълон берган эдим.

– У билан нотариус орқали ижарага қўйиш ҳақида бирор бир шартнома имзолаганмисиз?

– Йўқ, у менга тилхат ёзиб бериб, икки ойлик ижара ҳақини олдиндан тўловди. Паспортининг нусхаси ҳам бор.

– Ўша нусхани менга беролмайсизми?

Холиқ қувончини яшира олмай, ҳовлиқиб сўради.

Надежда Аюповна хонанинг бурчагида турган сервант торт­маларидан бирини очиб, ундаги бир тўда қоғозлар ичидан ан­ча униққан қоғозни олди.

– Мана у. Собир ёмон ижарачи эмасди. Доимо ижара ҳа­қини ўзи олиб келар, бунинг устига уйни озода тутарди.

Холиқ диққат билан паспорт нусхасини кўздан кечирар экан, Дар­хоновнинг Самарқанд вилояти Иштихон туманида рўйхатга олинганлиги диққатини тортди.

– У қачондан бери сизникида турарди?

– Адашмасам, бир йилу тўрт ой бўлди.

– Олдига кўп одам келармиди?

– Қўшнилардан сўраганимда деярли ҳеч кимни кўрмас­лик­­ларини айтишган. Унинг шахсий ҳаёти билан ҳеч қизиқ­ма­­ганман.

– Раҳмат.

Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (28 голосов, средний бал: 3,75 из 5)

Загрузка…