сайт переехал на www.awardslondon.com

Олим Бўри Зуллисоний

Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (2 голосов, средний бал: 5,00 из 5)
Загрузка…

1Я увлекаюсь поэзией, художественном переводом  с моего раннего детства. Мной изданы книги стихов: «Замахшарийнома», «Аттоир», «Илтифот», романы в стихах «Амир Темур», «Жалолиддин жасорати»,  книги поэмы: «Маънавият гултожи», «Ахмад Фарғоний», «Ғурурли миллат тимсоли», «Маснавийи нур», «Мангулик манзумаси», «Шукрона»;

Переводил книги из фарси:  Девони Ҳофиз (газели), Низами Генджави: “Лайли ва Мажнун”, “Хусрав ва Ширин”, “Баққол ва тулки”,  Джами: “Юсуф ва Зулайхо”, “Лайли ва Мажнун”, “Саламон ва Абсол”, Насафи  “Ким зўр?”,  “Чор китоб”.

______________________________________________________________________________________________________

Мақолати аввал – Одам яратилишида

Ишқпарастлиғ бурун йўқ эди,

Борлиғи овозаси чун йўқ эди.

 

Муқбили катми адамин соз этиб,

Сўйи вужуд келдию дар боз этиб.

 

Сўнгра сўғун тифли паризодалар,

Олд келувчи башаризодалар.

 

Улки хилофат ила байроқ уриб,

Чун алам афтодаю боз ғоз туриб.

 

Аллама Одам сифати покидур,

Хаммара тина шарафи хокидур.

 

Дурила у ҳамқадару ҳамсафи,

Ҳам маҳаку ҳам зару ҳам сайрафи.

 

Янги шоҳид фитнайи афлокилар,

Навхати фард ойинайи хокилар.

 

Қудратидир соиди жонга нигор,

Етти фалакдан куч олар илки бор.

 

Икки бешикни у этган бино,

Икки мағиз гавҳарини қоргано.

 

Тортиғ этур хилъати зиндонилар,

Мўҳтасибу соқийи руҳонилар.

 

Сарҳади хилқат ани бозоридур,

Поклигу қудрат шуғл-коридур.

 

Гўдаки қирқкунлиги каж-мажзабон,

Пири қириқёшли анга қиссахон.

 

Ҳусни хати ишқ навишти эрур,

Гулбуни бир боғи биҳишти эрур.

 

Нури у кўзданки бинороқ кўрур,

Қуши у шохданки баландроқ турур.

 

Ундан ўлиб мурғи фалак доначин,

Барчага ризқ бергучи Ундан замин.

 

Улки бир донила айлаб карам,

Ҳулла кийинтиргучию ҳулъя ҳам.

 

Домига келдику чунин донае,

Камтари овозайи шукронае.

 

Улки дуоларда вужудга келур,

Жумлайи оламки сужудга келур.

 

Эшиги ул қиблада ҳар дидае,

Саҳв бўлиб саждайи шўридае.

 

Гулсочари бўлди секиз боғу роғ,

Барчага гулбарги шайотинга доғ!

 

Йўқ танида сенсизи бир дам севинч,

Йўқ Эрамида нафасе олса тинч!

 

Оқибат ул ишда даҳое эмас,

Шуғли ғамингдан у раҳое эмас.

 

Меҳри чу буғдойни дилингга тўлиб,

Чун дили буғдой тилинган бўлиб.

 

Орзуйимиз унга бўлиб янги сир,

Егани буғдой ани бир арпадир.

 

Улки чу буғдой бош-оёғи на бор,

Безамину тошу фироғи на бор.

 

То наки ташлашди, на унди умед,

Токи на синмай, на бўлур рўсафед.

 

Бўлди чу буғдойу замин узра коҳ,

Топди жавдона кимухти чу моҳ.

 

Арпаю буғдой каби тупроқда жо

Қайғунг ила арпаю буғдойнамо!

 

Еди у буғдойнию номардуми,

Қилди яланғоч чу дили гандуми.

 

Ул ҳама хорлигики бадхоҳ уриб,

Буғдойи якдиллиги йўлдан буриб.

 

Буғдойи қаттиқ жигара тушди ғам,

Ёшлигининг мояси айбсиз у ҳам.

 

Эл ани емакни муҳайё қилиб,

Бошдан оёқ де, даҳани очилиб.

 

Эй сенга сарриштайи жон гум бўлиб,

Сени доминг донайи гандум бўлиб.

 

Арпа патир синдиру бўл бошикеб,

То емагил буғдойи одамфиреб.

 

Пайки дили пайрави шайтон на бўл,

Шери амирий, саги дарбон на бўл!

 

Кирни дилингдан на ювар мутлақо,

Тавбайи Одамники этмай бажо.

 

Унга узр беҳки хатое етар,

Одам ул узрила бажое етар.

 

Дона изидан чу ҳаваснокидур,

Муқтеи бу мазраайи хокидур.

 

Кўрдики донига тамаъ хом этиб,

Ўзини афкандайи бу дом этиб.

 

Берди сувин бу гули пажмурдани,

Урди Сарандебда саропардани.

 

Рўсиёҳи бу гуноҳ ул ён қочиб,

Хоки уза они қаролиғ сочиб.

 

Муддате нилила хуми осмон,

Ҳиндситонни этибон кўксимон.

 

Нили гуноҳдан ювилиб чун қўли,

Нили гиёҳли эди юрган йўли.

 

Турки хитойи яъни, бўлди чу моҳ,

Зулфи хито устиға кийди кулоҳ!

 

Тавба ила қалби латофат олиб,

Мулки заминни ба хилофат олиб.

 

Адл ера тухми вафони экиб,

Вақфии ул мазраа бизга чекиб.

 

Хозини фирдавс анга берса на,

Ҳужрайи шашдорга барин қўйди, ҳа!

 

Ё самари мояки суди сенга,

Экиб-ўришию дуруди сенга.

 

Нолайи уддир нафаси мижмари,

Ранжи эшак роҳати полонгари.

 

Сенинг ишинг сенсиз ўткуздилар,

Номзади лутф сенга туздилар.

 

Кемайи гул бўл бамавжи баҳор,

Токи на бўл лангари бўстон чу хор.

 

Бўл кўнгул  йўли, чу кўрдинг хазон,

Сув бўлар дилгаю оташ бажон.

 

Сурати шерсан, дили шерлик на бор,

Гарчи дилинг бор, далерлик на бор!

 

Шерни этурсанки нақши қаср,

Жилмагуси жойидан ўтса аср.

 

Хилъати афлок ярашмас сенга,

Хоксану жузъ хок ярашмас сенга.

 

Толеъйи шуғлингки эшикда забун

Дил ғами камликдан эшикда фузун.

 

Йўқса нечун қилди самойи баланд,

Шаҳркушо сен кабини шаҳрбанд?

 

Доиракирдор миёнбаста бўл,

Кўкдасан, кўк ила оҳиста бўл!

 

Тез югуриш пешайи оташ эрур,

Қолма емишдан яна у хаш эрур.

 

Сувсифат бўлгилу енгил равон,

Сув эрур енгилу нархи гарон.

 

Гавҳари танни топишди заиф,

Қиммати жонни топишди латиф.

 

Бод енгилроқ этувчи тавоф,

Сен жоноғир нисбати кўҳсори Қоф.

 

Гар неки алдовчийи ранг чун тикон,

Рух на бур ўзингга бунафшасимон.

 

Хона мусаққал юзингла бари,

Сени кўрар кўзинг учун сен сари,

 

Гарчи пазирандайи ҳар ҳад ўзинг,

Барчадану ҳеч мужаррад ўзинг.

 

Ўзинга ошиқсану суратпараст,

Ул не само кўзгуси илгингда паст.

 

Арпайи тошсан гару тузингни тот,

Бенамакини бу хил четга от.

 

Зулмини қўйгилу вафога югур,

Халқ не бўлгай? Худога югур.

 

Яхшилигин кўр у билан ишни қил,

Ўзни ёмонроқ эканинг англа, бил!

 

Сен чу хижилвор чиқорсанг нафас,

Фазл қилур раҳмати фарёдрас.