Олим Бўри Зуллисоний

Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (Без рейтинга)
Загрузка... 1Я увлекаюсь поэзией, художественном переводом  с моего раннего детства. Мной изданы книги стихов: «Замахшарийнома», «Аттоир», «Илтифот», романы в стихах «Амир Темур», «Жалолиддин жасорати»,  книги поэмы: «Маънавият гултожи», «Ахмад Фарғоний», «Ғурурли миллат тимсоли», «Маснавийи нур», «Мангулик манзумаси», «Шукрона»; Переводил книги из фарси:  Девони Ҳофиз (газели), Низами Генджави: “Лайли ва Мажнун”, “Хусрав ва Ширин”, “Баққол ва тулки”,  Джами: “Юсуф ва Зулайхо”, “Лайли ва Мажнун”, “Саламон ва Абсол”, Насафи  “Ким зўр?”,  “Чор китоб”. _______________________________________________________________________________________________________  
  1. 1.  ФОТИҲА  СУРАСИ.                       Макка, 7 оят.
Номинг бирла Аллоҳи раҳмон-раҳим Ки бошлайман (айлаб умеду ваҳм). 1. Рабил-оламин ҳамд Аллоҳгаким, 2. У Раҳмон раҳимдиру (бергич нажот) 3. Қиёмат куни подишоҳи У зот! 4. Ибодат қилурмиз Сенга биз фақат Ва Сендангина сўрагаймиз мадад! 5. Юрит тўғри йўлингга бизни ўшал. 6. Сен инъомки  этдинг уларга (гўзал), 7. Ғазабга гирифторларингни на, бас, Йўлидан озишганларингни эмас!

-2-

2. БАҚАРА СУРАСИ.      Мадина, 286 оят.

Номинг бирла Аллоҳи раҳмон-раҳим Ки бошлайман (айлаб умеду ваҳм). 1. Алиф, Лооому Мииму (илоҳий нидо Ила аввали сўз бўлур ибтидо). 2. Китобдур бу бешубҳа (Қуръони нур) Ва тақволиларга ҳидоятдурур. 3. Имон келтиришгай улар ғайбга то Намозни ўқишгай тўкис (бохушоъ) Уларга нималарни ризқ берсамиз Этишгувчи эҳсон (эмаслар хасис). 4. Улар Сизга, Сиздан бурунги нузул Қилинган (китоб)ларга (аҳли фузул) Имон келтиришгай қиёматга ҳам Ишонгувчи қаттиқ (хотири жам). 5. Алар Рабби рост йўлида (босабот), Ана ўшалардир топувчи нажот!

-3-

 6. Кофирларни қўрқут ва қўрқутма, ё Имон келтиришмас улар мутлақо. 7. Алар қалб – қулоғига Аллоҳ муҳр Урибдур, кўзи пардалиғ (безуҳр) Уларга азоби азим бор (ёмон). 8. Ва элдан: “Аллоҳу охирзамон Кунига ишондик”-деб айтгичла бор Ва ҳолбуки, эрмаслар имонли (ёр). 9. Улар алдамоқчилар Аллоҳни ҳам Имон аҳлини сезмайин (пурситам) Вале ўзларин алдашар (ҳар маҳал) 10. Улар қалбларида бордир касал. Зиёд этди дардларин Аллоҳ(и дун). Уларга азоб сахт казби учун. 11. Уларга дейилса: “Ер узра фасод Қилишманг”. Дейишгай: “ Биз ислоҳибод”. 12. Бўлингизки, огоҳ фасодчи фақат Улардир, сезишмаслар аммо (сақат). 13. Уларга дейилса:”Халойиқсимон Имон келтирингиз!” Дейишгай: “(Чунон) Имон келтирурмизми нодонладек?” Билинг, ўзлари ғўр, билишмайди лек! 14. Келишса имонли кишиларга дуч, Дейишгай: “Имонли эрурмиз (бакуч)”. Холи қолса шайтонлари бирла: “Биз Эрурмиз сизлар ила шубҳасиз, “Мазах айлагаймиз, - дейишгай -  холос”. 15. “Мазах айлар” Аллоҳ уларни  (ҳарос) Ва туғёнларида гумроҳ ташар. 16. Ҳидоятга сотиб залолни алар Олишди бу савдоларидан на суд Топишди, на ҳамда  ҳидоят(ли “путъ”).

-4-

17. Улар ўт ёқувчи каби  (беқалов) Ёритганда атрофларини олов Ўчириб чу Аллоҳ нурин (ногаҳон) Зулуматда қолган кишиларсимон Улар кўрмас (ҳеч нарсани беимон). 18. Кару гунгу кўрдирлару (нотавон Ҳидоятга) қайтмас улар ҳеч қачон. 19. Ёки (бир қиёси уларнинг чунон) Самода булут  зулмат ичра тагарг Раъду барқдан қўрқишиб мисли марг Қулоқларга тиқувчи бармоқларин. Ўраб олгич Аллоҳ кофирлар барин. 20. Этувчи каби кўзларин кўр барқ Ёритса юришар, зулматга ғарқ Эса тўхташар, хоҳлар Аллоҳ агар Уларнинг қулоқ-кўзларин кетказар (Нидо-нури чақмоқ ила), бегумон, Эрур қодир ҳар нега Аллоҳ (ишон). 21. Эй, инсон-ла сизни ва сиздан бурун Яратди ўзига ибодат учун. Раббингизга токи бўлинг муттақин. 22. У сизларга тўшаб гиламдек замин, Самони бино қилди, осмонидин Туширди сув, у бирла (ризвонидин) Меваларни сизларга ризқ этди (кенг) Билиб, қилманг Аллоҳга ғайрини тенг. 23. Ва гар бандамизга нузул нарсамиз (Китоби)га шубҳа қилар бўлсангиз. Шу янглиғ сиз ҳам бир сура (хоҳ Ёзиб) келтиринг, чорлангизлар гувоҳ. Бағайри Худо содиқинсиз ( у ҳақ). 24. Қила олмасангиз агар бу насақ, Қила олмагайсиз ҳаргиз,(магар) У ҳолда ёнилғиси тошу башар Кофирларга тайёр этилган (жаҳим) Оловдан қўрқингиз (айлаб ваҳм).

-5-

25. Имон келтиришган ва солиҳ амал Қилишганлара бер башорат, (бадал) Уларга тагидан ариғлар оқар, Биҳишт боғлари бор (жонга ёқар). Қачонки улардан тотишса самар Дейишгай: “Бурун ҳам еб эрдик магар”. Уларга берилган ўхшаш налар, Мутаҳҳора хотунлари-ла алар У ерда қолувчидурурлар абад. 26. Уялмайди Аллоҳ чивин ё (асад) Улуғроғин ундан этишни масал. Имонли кишилар у  Рабби (азал) Ҳақиқоти эрканлигин англашар. Дейишгай вале аҳли куффор башар: “Не демоқчи Аллоҳ  ўзи бу масал Ила?” Кўпни этди бу бирла залал – Адашгувчи, кўпни ҳидоят, фақат Фосиқларни этгай адашгич (сақат). 27. Бузар аҳди Аллоҳни боғлаб сўғун Узар боғла деганни Аллоҳи  учун. Заминда қилувчидурурлар фасод. Зиён кўргувчидур  алар (бахткасод). 28. Куфр келтирурсизлар Аллоҳ чун? Ўлик эрдингиз берди жон, боз сўғун Этар мавту қайта бағишлар ҳаёт Анга қайтасизлар сўғун (охирот). 29. Ўшал зотки, сизларга ерда не бор Яратди ва юзланди осмона (кор) Ети қат самовотни қурди (салим), У ҳар нени билгувчи зотдир (алим).

-6-

30. Ва деди Роббингиз малакларга (чин) Замин узра этмоқчиман жонишин. Улар дедилар: “Унда қилгич фасод Яратгичмисан қон тўкувчи (касод?) Ва биз сенга тасбеҳу ҳамду сано Деюрмиз, муқаддас санармиз яно! У деди: “Билам сиз на билганни (чўнг)”. 31. У Одамга ўргатди номларни сўнг. Уларни малакларга кўрсатди ва Деди: “Ростгўй эрсангизлар мана Бу чизларни номини айтинг (ҳақа)”. 32. Улар дедилар:”Пок-субҳонака, Ўзинг берганингдан бағайри илм Биза йўқ, ҳикматлисан, бобилим.” 33. У деди: “Уларга аё Одама Улар номини айт (билсин ҳама)”. Уларга  у  номларин айтган замон Деди: “Мен самолар ва  ерни (жаҳон) Сирини ва сизлар ҳам ошкор-ниҳон Қилучини билгувчидирман аён 34. Демаганмидим?” Сўнг, малакларга Биз Дедик: “Сажда айлангиз  Одамга сиз”. Бари сажда айлашди, Иблис магар Кибр қилди, бош тортди, куфр ўлди (шарр). 35. Ва дедик: “Эй одам жуфтинг-ла тур Бу жаннатда хоҳлаганинг еб юр, Фақат бу дарахтга келишманг яқин, Бўлурсиз-ла ул ҳолда бас, золимин! 36. Уларни сўнг ундан Шайтон (лаъин) Чиқарди турар жой  (жинон)дан (ҳазин) Дедик: “Бир-бирингизга душман бўлиб, Тушингиз, (кетгунларинча ўлиб) Заминда сизларга топмак қарор Ва маълум муддат ҳузур-суд бор. 37. Раббидан Одам сўзлар этди қабул, Кечирди, таввоб раҳим зотдир Ул! -7- 38. Дедик Биз: “Тушингиз бундан баҳам Ҳидоят сиза келса мендан (салам) Ҳидоямга пайравлара йўқ хавф, Улар ғамгин ўлмаслару (бор авф) 39. Деб – оятларимизни ёлғон (қатор) Куфр келтиришганлар асҳоби нор, Улар унда қолгай абад (ўт аро)! 40. Бани Исроил, эслангизлар аё, Сиза неъмат инъом этдим, вафо Этингизлар аҳдга, мен ҳам адо Этай аҳдни, қўрқингла Мендан магар! 41. Ўзингиздаги нени тасдиқ этар Нузул нарсамизга имон келтиринг, Биринчи рад этманг уни (ҳеч биринг) Ва оятларимни сиз  озроқ баҳо Ила сотмангиз, қўрқингиз Мендано! 42. Қориштирмангиз ҳақ-ла ноҳақни ва Яширманг ўзингиз билиб ҳақни (ҳа). 43. Этингиз намозларни тўкис адо Закот берингиз (бўлмагайсиз гадо). Рукуъ қилгучилар-ла  айланг рукуъ 44. Китобни ўқигайсизу(бохушуъ) Буюргайсиз некликка элни, унут Этурсизми ўзни? Ақлмасми бут?! 45. Сабр ва салот-ла истанг мадад. Оғирдир у, тобеъгамас (бараҳад). 46. Алар Рабби бирла бўлиб юзма-юз Анга қайтишини билур (бонуфуз). Бани Исроил-эй, эсланг, ниъам 47. Бериб, этдим оламлар афзоли ҳам У кунданки қўрқинг, бирор жонга жон 48. Бўлолмас бирор неда ёрирасон Шафоат ҳам ундан қилинмас қабул Бадал ҳам олинмас, мададсиз ва ул.