Халима Ахмад

Halima AhmadХалима Ахмад (Узбекистан) 

Халима Ахмедова (Халима Ахмад) родилась в 1960 году в Бухаре. Выпускница факультета Халима Ахмад филологии ТашГУ (1983). Первый сборник стихов «Язык моих глаз» был опубликован в 1986 году. После этого были опубликованы еще несколько книг, включая «Вечерние цветы» , «Окошко свободы», «Молитва горизонта». В 2013 году вышла книга ее рассказов, «Ёсуман гулининг сояси» (Тень цветков жасмина). Пишет на узбекском языке. Стихи были переведены на русский, французский и английский языки.

 _____________________________________ Яшил   Эй, қайғу билан бахтни яраштирувчи, Эй, Ажал кўзларини қамаштиргувчи, Ўзимни ўзимда адаштирувчи Ноламга гул тиккан- тонгни кўрдингми, Кўрдингми  иситмаси баланд шафақни… Бу лаҳза кўнглимнинг япроқларига Ошиқ этгим келар ҳар бир япроқни. Хаёл кенгликлари яшил ва қўнғир, Соғинч боғларида мудрайди кунлар Қовжираган эрта ташналигида Томирда ҳаллослаб чопади хунлар Самонинг ортида куйган бир юлдуз Кулларин тўрт ёнга сочиб очар фол Ёришмаган фолдай таниш бир овоз Чорлайди: Ҳалима, қайдасан, келгин, кела қол! Мана шу овозга айланар хокисор умрим, Аммо кўнглим чироғини ўғирлар кимдир Ва шодликсиз қолган қорачиқларим- Ичида Ненидир шивирлаб тинмайди ёмғир… Ва қалбим гулзорига кирган бегона эркак Лоқайд эснаганча сўрайди мендан: Никоҳ узугингнинг кўзидаги осмон қаерда?!. Мен эса ўйлайман: Қаерга кетди у осмон?.. Сўнг қалбим гулзоридан бегона эркакни Бегона ўт каби юлиб ташлайман… Боқаман тўрт ёнда сенинг нигоҳинг, Анжир гулларидай сирли, мафтункор, Айтгин, нима учун, не учун ахир Минг йилки, жонимда эримайди қор? Қачонлардир мен ҳам ям-яшил эдим Дарёга талпинган жилғадай яшил. Елкамга бош қўйиб ухларди қуёш, Уйғонганда дерди: салом, майса дил!.. Руҳимни эзғилаб ўтар қадамлар Мен ҳамон сўқирдай соламан қулоқ. Сезаман энг олис ёд соҳилида Исмимни шамолга ўргатади боғ Ва ҳаводан келар йиғининг ҳиди Исмимни ғижимлаб келади фарёд Музлаб қолган кўзим осмонин тўсиб Киприкларим қушдай қоқади қанот: Қани мен, Қайдаман, Йўқолдим қачон? Нега берк уфқнинг дарвозалари Қачондир навниҳол эмасмиди тонг Бугун нега унинг кўзлари қари?! Дугонам айтади: "Тушкунлик бу ношукурликдан Ҳаёт қандай гўзал ва дилрабо сир Чил-чил синдирганча кўнгилни дейман: Маккор ҳаёт-одам ўргатувчидир… Кулиб йиғламоқнинг баҳоси қанча Йиғлаб кулмоқликнинг қиймати надир? Ўзни фош қилмоққа етмайди кучим Нечун тупроқман-у, руҳим сандадур. Эй, зулматни нурга айлантирувчи, Иймон кенглигида сургувчи хаёл Сочиб ташланганман сенинг пойингда Яшил кундан қолган гардман эҳтимол… Эҳтимол, сувнинг маъюс тиниқлигини Тинглаётган ялпиздир наслим Мусаффо нигоҳинг илдизларидан сув ичиб Қачондир кўкарган фаслим. Эҳтимол, қочиб чиққандирман қайсидир маҳал Мажнуннинг гулханга тўлган тушидан Эҳтимол, Семурғни уйғотгандирман Алданган майсанинг чучкиришида… Ҳозир эса кўнглим ялпиз шохига илиб, Ғазаллар битаман, ғазалим ўлик. Чунки сўзлар беҳад семириб кетган. Уларни дил қонидан айириб Боқдик ёлғон шароби билан Сўзларни ҳақиқат хиёбонида сайр эттиришга чўчидик Чунки ҳақиқатнинг ранги ям-яшил… Ва яна кимдир айтган эди: Аввал ва охирни тўлдирар яшил Мен эса ялпиз шохчасида қуриган дилни Ўлик ғазалларга қиламан эҳсон Ва қор босган жоним ичида ногоҳ Сабза ёди билан тирилар осмон… Тирилган осмонни бошимга кийиб Борлиқни чумоли каби тинглайман: Исмимни хиргойи қилади шамол, Авжи паст… Дарахтнинг кўнгли тўкилган Сарғайган китобдай титилади боғ. Қуриётган дарёнинг сўнгги томчиси янглиғ Яшил соғинч билан тирикман бу чоғ   Гоҳ ёлғон туюлар яшаётганим, Кун ўтказиш учун алдайман Вақтни. (Гарчи ёлғонларга йўқдир тоқатим) Қўшни аёл эса ҳар куни рўзғор ўчоғига Ўтиндай қалайди бир қучоқ бахтни. Бир ширакайф куйлаб ўтар кўчадан: "Қайси қирғоқдасан, қайси қирғоқда?" Қанчалар озод у, ўзидан озод… Сезаман бир оғриқ жисму жонимда Нилуфар ўсмоқда дилдаги доғдан. Мен ишқ куйларини унутдим тамом, Куйласам ҳижронга тушар оҳангим. Ёмғир, қадамингни секинроқ босгин Мен ҳозир ўзимдан ажралиб кетаяпман, жим… …Юзимга шапати урар шифокор: "Бемор, ўзингизга қайтинг (қўллари бирам меҳрибон)! Шивирлайман ақлим ташқарисида: Қайтгим келмаяпти, ахир, дўхтиржон. Беҳушликнинг ширин изтиробида Сўрайман: Ҳаққа қайси йўлдан бораман, Ва қаерда менинг яшил кўйлагим Гулдай очилдими ҳеч қурса бир бор Кимнингдир кафтида ошиқ юрагим? Кўзимни очаман, яшил боқар тонг, Дардларим улоқиб кетган қайгадир, Деразадан ширин жилмайиб боқиб, Ҳақнинг манзилини айтади ёмғир. Ҳаёт томирида оқаман яна, Ўзимга сиғмайди ўзимдаги дил Жонимга нафасинг теккан чоғида Раббим, нигоҳларинг нақадар яшил. Раббим, нигоҳларинг нақадар яшил.