Муаззам Иброхимова

Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (40 голосов, средний бал: 4,78 из 5)
Загрузка... Родилась  1975 году в городе Кувасай. С 5- класса пишу стихи и рассказы для  взрослых. По воле судьбы стала педиатром но не прекращала писать. После рождения первенца  стала писать сказки, что бы рассказывать их перед сном своему малышу. Так и появились мои чудные творения.  До этого дня   изданы   три сборника стихов и сказок для детей. Являюсь настоящим членом Ассоциации Детских писателей Узбекистана. Мать четверых детей. _________________________________________________________________________________________________ ЧИЛОНЗОРЛИК ЧИППОЛИНО ( отрывок из «Новые сказки старого города»)   Нозир   пиёзфурушнинг ёрдами билан ўрнидан туриб, “Парпиевни кидириб,  атрофга яна бир карра назар ташлади. Машина атрофини ҳам   кўздан кечирди. Ойнасидан ичкарига  мўралади. Йук! Ер ютдими? Хозиргина шу ерда Эдику, бола пакир! Аммо пиёз уюмига  эътибор бермади. Агар бир оз аввал ўзи эзиб қўяёзган пиёзларига  синчиклаб қараганида борми,  нозирнинг оғир тоғорасидан аранг қутулиб ,  Боқи акага муштини дўлайтираётган  Парпиевни  даров таниган бўлар эди. Пиёзфурушга хуморидан  чиққунча ширин  сийловларни ёғдираётган новча пиёз Парпиев эканига шубҳа йўқ эди. Попуги Пушкинники каби  жингалак аммо  туси   уюлиб ётган пиёзлар каби сап-сариқ  кахрамонимизни навбатдаги саргузаштлар кутарди. -Ана шуда, тўқликка шўҳлик деганлари,-ҳаёлидан ўтказди нозир,- Бизнинг давримизда хозирги  мактаблар қаерда эди. Буларга ҳамма шароитни яратиб берсанг ҳам ўқишмайди. Тузукроқ бозорчи бўлиш учун ҳам ҳеч бўлмаса ўрта мактабни тугатиш лозимлигини бу ёшлар тушунадими?. Ўқийман дегани ўқийди, Парпиевга ўхшагани эса ...Э, борей, бир гап бўлар шанба куни уйга эртароқ қайтай” деб дарвоза томон йўналди. Бир-икки қадам ташлагач  хотинининг “пиёз қолмаган” деган гапи ёдига тушиб, чўнтак кавлаб ортга қайтди. - Икки кило  тортинг  ука!- деди  шанғиллаб. -Хўп бўлади! Хозир “есть” қиламиз,- Олиб- сотар боя нозирнинг ўзи пачоклаган пиёзларни катта челакни қиялатиб, қўллари билан  сура бошлади: -Вой, вой, вой бу одам нима қиляпти? Мени Боқи акага сотиб юбормоқчи-ми? Ёмғирдан қочаман деб дўлга тутилдим-ку! Пиёзга айланган  Парпиев,  эксковаторнинг ковшидай қўллардан қутулмоқчи бўлди-ю, уриниши бесамар кетди.  Челакка чеки тушган бошқа пиёзлар қатори елим тўрвага тўкилди. -Пиёз бўлиш ҳам осон эмас ,- деди баданини қашиб, уфлаб,- Хиди-ку майли,  сассиқ пиёзларнинг қичишқоқ пўсти ёмон экан!  Елим ҳалта бозордай кенг эмас, сариқвойлар намунча ёпишмаса,- деди, пиёзларни нари-бери суриб. Шу вақт галати воқеа содир бўлди. Нари сурилган пиёзларнинг  бири  тилга  кирди: - Намунча итарасан хумпар! Шаҳарлик бўлсанг ўзингга! Кимсан ўзи? Парпиев   шоирга айланган тўтибеданаси, тўтибеданадан “дарс жадвалини”  ёдлаб олган Шаригини зоология дунёсида тенги йўқ  кашфиёт деб билар эди. Аммо гапира оладиган пиёзни  кўриб, эс-хушидан айрилаёзди! - Сен гапирдингми  ёки менинг томим кетдими? - Катта холанг гапирармиди,- пиёз атрофдагиларга кўз қисиб Парпиевнинг елкасига қоқди: - Томинг жойида оғайни. Сен  гапира оласану, нима мен эплолмайманми? Нима сен пиёзлар гунг-соқов бўлади деб ўйлармидинг? Шундагина Парпиев бу дунёнинг у билмаган сирлари хали кўп эканига амин бўлди. “Космосни  ўрганиш учун космонавт, пиёзларнинг гапира олишини билиш учун пиёз бўлиб кўриш керак эканда!” ҳаёлидан ўтказди янги пиёз. Сариқвой уни яна лол қолдириб бояги  саволини такрорлади: -Кимсан ўзи? Парпиев нима дейишни билмади. Одамман деса, одамларнинг овқатига тушишларини билган пиёзлар соғ қўймайди. Пиёзман деса, пиёзлар ўзиникиларни ҳидидан ажратиб олишади. Мактабдаги лақабимни айтсам, Пушкиннинг бирорта шеърини айтиб бер, деб қолишлари ҳеч гап эмас! Гапиришни биладиган пиёзлар, сохта Пушкинни бир дақиқада фош қилиб ташлашса  керак!  Нима десам экан?....Бошини қашлади Парпиев. Шунда миясига ярқ этган фикр келиб, қувониб кетди: - Мен-ми, мен…халиги….Чиполиноман! Чилонзорлик  Чиполино!- деди Парпиев қора елим халтада сариқ машаклари чиқиб турган янги танишларига. Эртак бор шунақа, Пушкинми, Моцартми ёзган. Кўрмаган бўлсангиз керак, телевизор деган нарсани билмайсизлар- ку?!      Чиполино одамлардай гапира оладиган пиёзча.  Фақат мен  унинг акси, пиёзлардай гапира оладиган одамман. Пиёзлар унинг гапларини эшитиб, елим халтани узиб юборар даражада  мазза қилиб кула бошладилар. -Нега куласанлар?-йиғлагудай бўлиб сўради Парпиев. Биринчи бўлиб сўз қотгани  аранг кулгудан тўхтаб, колганларга жим ишорасини килгач  деди: - Бу ерда ҳамма Чиполино огайни, мен сенинг ҳақиқий исмингни сўраяпман? Парпиев пиёзларга нописанд назар ташлаб, қаддини ғоз тутди: -Сенлар оддий пиёзсанлар, мен эса одамман, фақат бир кишидан қочиш учун шу қиёфага киришга мажбур бўлдим. Хозир ҳам аслимга қайтишим мумкин аммо елим халта узилиб кетиши муқаррар. -Қолаверса маҳалла нозири.. тутиб олади!-дегин оғайни дедди, бошқа  бир пиёз Чиполинони лол қолдириб. - Биз  ҳам сендай Чиполинолармиз! Фақат  қишлоқи Чиполинолар! Қишлоқ мактабларининг бирида,  бир синфда ўқиб, дарсдан “оптом” қочишни яхши кўрар эдик. Ажойиб кунларнинг бирида, ўттиз бир синфдош дарсдан қочиб, кинога кирмоқчи бўлдик. Сени қувиб келган нозирнинг ҳамкасби биз томонларда ҳам бор. Фақат у, Шерлок Холмснинг руҳи билан маслаҳатлашиб, қочоқларни тутишни хадисини олган. Хуллас, у бизларни кўриб қолиб, ортимиздан тушди. Қарасак қочадиган жой йўқ, қолаверса нозир биттамизни  тутиб олсалар, эртага мактаб директори ҳаммамизни адабимизни беришини билиб “оптом” югуравердик. Қишлоқ идораси олдида, орқасига пиёз юкланган катта машина юрмоққа чоғланиб турган экан, унга  бир-бир сакраб чиқ бошладик. Нозир келгунча, узоқроқ кетиб оламиз деб ўйлабмиз аммо чучварани хом санаган эканмиз. Нозир хуштаги чуриллаши билан хайдовчи моторни ўчирди. Нима қилишимизни билмай, ҳаммамиз ичимизда “Пиёз булганимиздаку!” деб юборибмиз. Мана, кўриб турганингдек олий сифатли пиёз бўлиб, шаҳарликлар бозорига  келиб ўтирибмиз. Янги Чиполинонинг қулоқлари шанғиллаб, сариқвойнинг қолган гапларини эшитмади. “Бўлиши мумкин эмас,  бутун бошли синф пиёзга айланиши мумкинми? Мени калака қилишяпти, тўхта хозир  иккита савол бериб уларнинг асл башарасини очиб ташлайман. Уф, фанлар бўйича савол берай десам, ўзим яхшироқ билмайман. Нима десам экан? - Бизларга ишомаяпсана?- cўз қотди фикирларини ўқиб тургандай бояги пиёз,- истаганча синашинг мумкин. Мактабда ўтиладиган фанлар бўйича савол бера қол, афтидан тенгдошга ўхшаяпмиз. Бироқ, Чилонзорлик Чиполино уларни синаб кўриш фикридан қайтган эди. Булар одамми, пиёзми ким бўлганларида ҳам жўяли савол бера олмайди. Қолаверса унга ҳам савол бериб қолса тамом бўладику! Билмай турса, “Сен одам эмассан” дейишмасин! Ўз билимини ҳаёл тарозусида тортиб кўрган Парпиев гапни бошқа томонга буриб юборди. - Ҳалиги, “ Кайта одам булганимиздаку!” демадиларинг-ми? Эх!- хўрсинишди  пиёзлар,- Сен айтган гапни шу ерга етгунга қадар ичимизда миллион мартадан ортиқ кайтардик! Энди абадий пиёз холимизда қолиб кетсак керак. Чилонзорлик Чиполино товонигача музлаб кетди. Қанақасига, пиёз холида қолиб кетишади, бу ғирт телбалик-ку!  Эх, унинг қанча ниятлари бор. Бозорда мактаб ташкил қилишдек  буюк орзуси амалга ошмай қолаверадими?  Ўзи шунақа, оламшумул янгиликлар қиламан десанг дарров кўз  тегади. Кеча йўлда зўр бир машинани кўриб, қилган ниятларичи? Улғайса, Асакада чиқа бошлаган “Шевролет Каптива” ёки BMV олиб минмоқчи эди.  Пиёз холича қолиб кетаверса, мошинанинг   ўриндиғига ҳам чиқа олмайдику!  Онаси, яқинлари танимаса нима бўлади?   Тарзан танимай ғажиб ташласая! Типратиканни тишлаб коптокдай бурдалаб ташлаган итга пиёз нима бўлибди. Парпиев миясида чақнаётган бир-биридан қўрқинчли фикрларни хайдай олмай, гарангсираб турган чоғ  елим халтанинг бир бурчагига йиғилиб олган Чиполинохонлар уввос тортиб  йиғлаб юборишди. Пиёзларинг бири синфком шекилли  улар томонга қараб ўшқирди: - Бас қилинглар, йиғламанг! Қиз болага бало бормиди дарсдан қочиб! Сенларсиз ҳам адойи-тамом бўлиб турибмиз. Ундан кўра бу холатдан қутулиш йўлларини топинглар. Хой Барно, физикадан зўрсану, пиёзни  инсонга айлантирадиган бирорта формулани эслаб кўр! Сенчи, Гулноз энанг катта фолбин! Бир-иккита дуони ёд олгандирсан? Ёнингда турган Малоҳатни куф-суфлаб тур, зора бирор натижа чиқар! Йўл бўйи йиғлаб келдиларинг, фойда йўқ-ку! -Индамай кетаверсак, Боқи аканинг хотини майда қилиб тўғраб кизиган ёкка ташлайди. Вой шурииим! Амаллаб елим халтадан чиқиб, нозирга тушунтириш лозим,- хурсинди Парпиев, синфкомнинг  гапини бўлиб. Боқи ака бўлса елим халта ичидаги суҳбатдан беҳабар, лейтенат Коломбонинг руҳи билан гаплашиб кетар эди. - Кўрдинг-ми, Коломбо! Тўполончилар анойи эмас, қочоқларини    тутаман десанг хавода парланиб учиб кетади. Бола эртага жиноят кўчасига кирмаслик учун, хозир тарбияланиши керак. Нима дединг, лаббай? ..... - Йўғ-эй, жа унчаликмас. Гапларимдан, бу ерликлар   умуман гап уқмас эканлар деб ўйлама. Биз ҳам, бизнинг ота-бобомиз ҳам дарсдан қочиб турганмиз лекин ҳамма нарсанинг меъёри бўлиши керак. И-е автобус, кетдик илашиб олайлик, хотин пиёзсиз овқат қилиб қўймасин таъми бемаза бўлади,- дея бекатда тўхтаган яшил автобус томон югурди. Нозир автобусга чиқиб жойлашиб олгач, елим халтадаги пиёзни оёғи остига қўйиб, таниш-билишлар билан бош ирғаб саломлашган бўлди. Май қуёшининг қиздиришига қараганда бу йил ёз қаттиқ келади, хаёлидан ўтказди нозир. Шунақа вақтда қочоқларни қувламай бола-чақа билан уйда роҳатланиб ўтирсангда! Унинг худудида бир ярим мингдан зиёд бола ўқийдиган мактаб бор. Парпиевдакалар кўп бўлмагани билан, битта бош оғриқнинг ўзи юзта боланинг тўполонини таппи қилиб, нозирни ноғорасида ўйнатади. Мана уйига кетяптию, икки ҳаёли унда ишқилиб бугун кечгача ёмғир ёғсин. Ота-онасига нима дейди? Коломбо балки сен тушунтирарсан! . Нима? Ёнимдаги хотинга қарайми? Нозир ўйларига берилиб, ёнида ўтирган аёлга эътибор бермаган экан. Коломбо айтганидан сўнг,   қорача  хотин кўзига иссиқ кўриниб, уни танигач тилини ютиб юборгандай ғўлдиради: - Опа, сиз Парпиев ....нинг онасиз-а, тепа кўчадаги 1-уйда яшайсизлар? Аёл нозирни таниб “Хм” деди энсаси котиб. - Ўғлингиз бугун ҳам дарсдан қочган экан, тутмоқчи эдим...тутмоқчи эдим,- бозорда  йўқолиб қолди - Ушлашни эплай олмаганингиздан кейин шуда! Мани ўғлим ҳамма дарсдан қочса ҳам жисмоний тарбияни қолдирмайди. Зўр югуради! Йўқолиб қолдимиш?  Ушлашни билиш керак! Умуман олганда эса боплабди. Милиса дегани  тўхтамай харакатда бўлиши лозим! Ўғлимдака болалар бўлмаса нима учун ойлик оласиз? Нозирнинг жаҳли чиқди. Мана шуда, оилада тартиб-интизом бўлмаса! Онасининг ўзи ўғлини ёқлаб, нозирни калака қилиб ўтирибди.  У  “менга нима?” деди-ю, бошқа ўриндиққа ўтирмоқчи бўлиб қўзғолдию, оёғи остида турган елим халтани унутиб тепиб юборди. Шу вақт елим халта йиртилиб, пиёзлар автобус ичига юмалаб кетса бўладими?  Жаҳлинг чиқса бурнингни тишла деганлари ҳақ гапда! Бурнини тишллолмаган нозир, гудраниб  юмалаб кетган пиёзларни тера бошлади. Соладиган бошқа идиш йўқ, бечора кимдан бирор нарса сўраб туришни хам билмайди. Пиёзсиз қайтса, пиёзхўр хотини яна бозорга қайтариши табиий. Яхшиям йўловчилар анча инсофли, пиёзлар терилдию аммо  хадеганда  бирор тўрва топилавермади. Худди шу вақт,  йиртилган елим халтадан муралаб турган  узунчоқ    пиёз сакраб чикиб, Парпиевнинг онасининг  калишига ишкаланса буладими? -Ё Пирим бу нимаси ?- Калишга ишкаланаётган пиёзга  ишонмай кўзларини ишқалади. Йўқ, бўлиши мумкин эмас, мен қаттиқ чарчаганман  дея, кўзларини юмиб очди, очиб юмди. Ие энди гапирмокчими? Шунда,  кора  гарч-гурч  туфлисига хам нимадир урилаётганиини сезиб пастга каради. Карадию, ёнбошга агдирилди. Оёк остида беш-ўнта  пиёз  қатор терилиб сакраб, шохи чиккан бузоқчадай нозирнинг божаси совга килган  туфлини нишонга олиб  сузардилар. Улар , бошларига муштлаб гапираётгандай булишар аммо томи кетиб улгурган Парпиев бир чеккада йиглаб турган бошка пиёзларни бошини силаб овутиш билан оввора эди. Уйку элита бошлаган Парпиевнинг онаси булса  калишига урилаётган  «углини» хайдовчи томонга отиб юборди. .