Шаходат УЛУГ

Shahodat UlugovaШаходат Улуг (Улугова, 1970) родилась в городе Нурата Республики Узбекистан. В 1993 году окончила факультет журналистики ТашГУ. Автор нескольких сборников рассказов и повестей. В прошлом году в ташкентском издательстве "Янги аср авлоди" вышел в свет её роман в двух частьях "Жайҳун эпкинлари" ("Джейхуна дуновения"). В настоящее время работает над третьей частью романа. Живет и работает в Нидерландах.

Shahodat Ulug (Ulugova, 1970) was born in Nurata city, the Republic of Uzbekistan. In 1993 she graduated from the journalism faculty of Tashkent State University. Author of several short stories. Last year in Tashkent the publishing house "Yangi Asr avlodi" published her novel in two parts "Jayhun Epkinlari" ("Jeyhun Breath"). She is currently working on the third part of the novel. Lives and works in the Netherlands.


ЖАЙҲУН ЭПКИНЛАРИ

синопсис

Будучи по своей сути историко-эпическим произведением, "Жайҳун эпкинлари" ("Джейхуна дуновения") является также одним из немногочисленных и наиболее ярких романов в узбекской литературе, вышедших из пера женщины-литератора. Насыщенный кораническими образами поэтически чувственный язык романа с первых же строк уволакивет читателя, унеся в далекие времена, когда здесь - в Мовераннахре (Междуречье рек Джейхун и Сейхун) безраздельно правила могучая династия Хорезмшахов-Ануштегинидов, простиравшая свое крыло от Кавказа до Памира и Тяншанья, от Персидского залива до другого междуречья - Евфрата и Тигра. Казалось, великолепному веку Хорезмшахов не будет ни предела ни конца, пока на восточных рубежах империи не появились доколе не известные "дикие племена" с их небесным владыкой - Чингис-Ханом. И тут-то проявились все пороки государства и малодушие самого султана Алоуддина Мухаммад - вместо того, чтобы дать врагу достойный отпор, он распорядился каждому городу отдельно противостоять монголам, по сути оставив страну на произвол судьбы. В самый критический момент когда монгольские польчища уже вовсю терзают Мавераннахр, престолонаследник Джалаладдин Мангуберди берет бразды правления в свои руки и попытается исправить положение. В битвах против завоевателей проявляется беспримерный полководческий гений Джалаладдина, он наносит подряд несколько сокрушительных поражений доселе не знавшему себе равных Чингисхану. Чингисхан, разъяренный и восхищённый мужеством молодого султана, тогда и сказал своим сыновьям: «Вот такой у отца должен быть сын». Но, увы, несмотря на все героические усилия, Мавераннахр был уже безнадежно потерян. Вложив в сердце жажду отмщения, султан Джалаладдин с горсткой своих войск уходит "за бугор" и куда бы ни достигло копыто его коня, он словно феникс, восставший из пепла, воссоздает новую империю вокруг уже утерянной, но милой сердцу Родины. А Родина еще долгие времена будет извиваться в судорогах под чингизидами, пока столетие спустя не засияет ярчайшая звезда Освободителя Туркестана, Властелина Семи Звезд - Амир Темура.

Такова историческая основа романа "Жайҳун эпкинлари". Как уже говорилось, одно из достоинств произведения в том и заключается, что изящный стиль повествования стремится сделать соучастником тех далеких событий каждого кто берется за чтение этой книги, заставляет сопереживать страданиям героев. Как говорит по этому поводу авторитетный знаток истории эпохи тимуридов, Народный поэт Узбекистана Хуршид Даврон, "Отличие этого произведения от привычных нам исторических романов заключается в том, что автор обращает наше внимание не только на жизнедеятельность великих исторических персоналий или же на социально-политические события той эпохи, но также с особенной любовью повествует о судьбах простых людей, об их чаяниях и надеждах. Таким образом, мы лицезреем трагедию великой империи через призму судеб народа её населяющего, и наоборот."

отрывок

Пок “Ихлос” ичида Улуғ Тангрига юкуниб бошлайман...

Муаллифдан: 

Жалолиддин ўлим қутқусини писанд қилмасди; бу ожиз ҳисни у йўқлик қаърига улоқтира олганди. Аслида қўрқув унга чикора эди. Илло, қалтис вазият ичида битилган тақдири ёлғиз Оллоҳнинг измида эди. Гарчи ботмон-даҳсар юкни елкасига ортган эса-да, Жалолиддин ўзидан кўнгли тўлиб юрарди.

Мен бирдан ўзим билан ўзим чиқишолмай қолдим... Аллақандай маҳобат ичра йўқлик қаърига сингиб борардим. Аслида фаромуш эдим ва савдойи қуюнлар рақс тушмакда эди менинг ичимда.

Ичимдаги бу қуюнлар мени қоқиб ташлади...

Ватан, Она юрт жамоли... Соғинчдан кўра қўмсаш кучлилик қилди. Айни чоғ шу фавқулодда ҳолимда мен бутун ҳаётимни яшаб тугатиб, Жалолиддин ҳаётига кўчиб  ўтдим. Илло, Она юрт тупроғини кўзга суртиш  менинг-да  орзуим эди...

Йигитлик қуввати билакларига сиғмай қайнаб-тошган, шиддати эса елкаларида бўртиб чиққан Жалолиддин таҳликаларга тўлуғ ҳаётини яшаб ўтарди. Даври даврон дорулсалтананинг, Помиру Тиёншонгача, Форс кўрфазидан Фирот ва Дажла дарёлари қадар ўз таъсирини ёйган Хоразмшоҳлар салтанатининг сўнгги ҳукмдори - Жалолиддиннинг руҳий қуввати ва шижоати қаршисида ҳатто енгилмас Чингиз-да донг қолган эди. Мен эсам баайни унинг ҳаётини ичимда ташиб юргандек эдим. Яшириб нима қилдим, унинг жасоратларга тўлуғ ҳаёти менинг нурай бошлаган деворларимни ўнглаб қўйганди. Унинг каби қатъият соҳиби, унинг каби ўз эътиқодига содиқ ватанпарвар, унинг каби акобир ва руҳий қуввати зўр, маънавий даҳоcи ҳар дам, ҳар қачон пешонамга юртим эпкинларини пуркаган Зотни ҳали кўрган эмасдим. Шуни англаб етган лаҳзалардан бошлаб, мен ожиза ўз ҳаётимни буткул унутиб,  унинг ҳаёти ила яшай бошладим.

Мен бундай пайтларда ўзимни тамом бошқача сезаман. Аниқроғи - чинакамига яшай бошлайман. Чиндан ўз ҳаётимни унутиб, унинг ҳаётини яшай бошлаган эдим. Ва бу ғайритабиий ҳолдан сира қутула олмадим. Англаганим шуки, менинг бу ҳолатим ҳали жуда узоқ давом  этгуси...

”Мен ташвишни енгурман...”

                                               (Дариға ноласи)

Муттасил ўй ва муҳаққақ бир оғриқ келтириб чиқарган эди аввалига мудроқ, айни пайтда уйғоқ юракнинг асов ва исёнкор эпкинларини. Дариға йиғлар эди. Юрагини қай йўсинда таржима қилсин? Билсанг, ўн саккиз минг оламга етгулик оҳи бор унинг!

Куйиб, култепага айланган Мовароуннаҳр, магар энди қай йўсинда қаддин тикласин? Қиличлар қинидан чиқиб, беомон синган ва энг азиз кўнгиллар сазойи бўлган қирғинбаротда жувонмарг кетган жигарларининг қонли заволини қай йўсинда китоб айласин?! Шамшод қаддин камон, моҳтоб юзин сомон айлаган бу кўргулик кумуш кузнинг зардиданми? Ёҳуд ҳаёт зарбиданми? Ва ё мўғул заҳриданми? Бу аламни, бу ситамни қай йўсинда хитоб айласин?!

Тушими эди ва ё ўнги? У йиғлар эди. Йиғлаётиб халоскор шамолларга қараб ҳайқирди:

– Оллоҳни ва ўзимни алдай олмасман. Оллоҳдан қўрқаман ва ўзимдан чўчиб кетаётирман. Далли-девона, савдойи тўлқинлар гувоҳмиди бу телбаликка? Кўзёшимни кўлга қуйдим. Алар Жайҳунга қўшилиб оқмиш... Лекин умидим кўз тиккан эди. Шу йўсинда умидсиз умидлардан умидвор бўлиб, умид узолмадим. Ҳаминқадар ташвишлардан қочолмадим. Магар, магар ёлғиз бошим олиб кетолмадим. Дорлар солиб бўғзимга, энди кетаётирманми мен кўл томон бир қоп андуҳим орқалаб, турибмидинг сен сироталда мен томон қараб. Йўлларми эди менга тузоқ. Ҳузуринг бунчалар узоқ. Йиғлагандим. Тушимда ва ўнгимда йиғлар эдим. Юрагимни ўтдан олиб, оташга солдим. Қумрим қолиб забундан, кезиниб толдим. Тўхтаб бироз тин олдим. Бир нидо янграгандек бўлди: “Ай Дариға, куйлагин сен. Мен эса сибизға созим – чанқовуз чалай”. Кекирдагим юлиниб, чанқовуз чалдим. Мантиқ ва чегарани йўқлик қаърига улоқтириб, воқелик ва хаёлотдан мўъжаз бир олам, оҳанрабо бир куй яратишми эди муддаом? Қалб ғорат, вужуд эса - ҳарорат. Аслида хилқатлар ичра инсон ўзи беназир хилқат. Айни пайтда, эҳтимолки, ўзим чалаётган куйга ўзим қўшилиб оқмоқда эдим.

Мени бу дунёга келтириб Худо, аллақандай майда ташвишлар солибмиди бошгинамга савдогар савдо. Инжа қанотини ҳеч қоқмас кипригим. Кўзёшларда Буюк Мовароуннаҳр ташвишлари қусури ётар. Ва халқа-халқа ёш бўлиб, юмалаб кетар, сўнг юзимда шўрлари қотар. Қорачиқда қотса сукунат, қабоғим қабарар. Бўғзимга ғолиб келса талваса, фақат сен “не бўлди” дея сўрама. Йиғласам, қарама. Ҳали эрта, сироталда толим-толим сочингни тарама, нолон йўл қарама. Бирор кунингга ярамадим.    Эгатингда сувлар тарамадим. Ярамадим. Ўксиб қолдим. Яна сибизға созим – чанқовуз чалдим. Куй ёнди. Ўт ичида ўзим-да ёндим. Кўз ёшларни боз қайта кўлга қуярман. Лақча чўғ мисол ёнган юракни Мовароуннаҳр узра қирмиз байроқ қилиб иларман. Қабоғим қабариб кетар, қорачиғим қораяр, қотар. Алалхусус, Жайҳуннинг мавжига онтким: мени хароб этмакка ташвишларнинг қурби етмагай. Мен аларни енгурман. Ва ожиз ғамлардан қолмагай асар. Айт, ким отанинг қўри-қуввати ва онанинг лафзу ҳалоли, жигару ҳолидан бино бўлмаган? Қулоқ тутдим, айт! Айт!

Ўзидан аввал жигарбанди - дилбанди вафот этгач, унинг шафоатига ва ҳузурида Ўзининг қўлловига умидвор, садпора катта энам Улмон хотиндек бунчалар куймаланмасам. Англадимки, бу кунлар ўткинчи. Ва лек манзилим йироқ. Бандасиким, ибтидодан интиҳога қадар суринса-куймаланса, йиқилса-турса. Йиғласа-овунса! Айтмишлар, меҳр – дарё тўхтатар. Магар бу рост экан, майли, меҳр дарё тўхтатсин. Ҳузурингга ҳали оёқ изи тегмаган Кўҳистонли сўқмоқ очилсин.

Тушимми эди ва ё ўнгим, мен йиғлар эдим. Яна халоскорим – шамолларга ҳайқирдим:

– Оллоҳни ва ўзимни алдай олмасман. Оллоҳим дедим, йўлим очилди. Роббим дедим, мушкулим ечилди. Илло, менинг шакл-шамойилим Сенинг ҳукмингдадир.

Энди у ғойибдан улғайиб қолган каби, бошқа бир Дариға бўлиб, муаттар мушк таралган оламдан қониб нафас олиб, димоғдор эпкинларга панд берди…

 Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (291 голосов, средний бал: 4,46 из 5)

Загрузка...