Умарова Нилуфар

DAMAЯ Нилуфар Умарова родилас в 1972 году в селе Курганча,Каршинского района Кашкадарьинской области Республики Узбекистан  . Окончил филологечиский факультет КаршиГУ, 1996 г. Являюсь преподаватель педагогический коллеж Карши. С 2003 года член Союза писателей Республики Узбекистан. Увлекаюс  поэзией с 18 лет. Первые стихи были опубликованы в 2000 году в журнал «Ёшлик» (Молодость). До сегодняшнего дня  изданы свыше 5 книг, из них 4 поэтечские произведение.   Увликаюсь читать книги.

___________________________________________________________

ДУОГЎЙ ЁМҒИР Осмон шивирлайди, Дуогўй ёмғир Майсалар тилида пичирлар беҳол. Ишққа аччиқ қилиб, хўрсиниб оғир, Юрагимни отиб ўйнайди шамол.   Нечун томиримда музлади хуним, Нечун гулханларим ёнмайин сўнди. Кундузим қоронғу, ёруғдир туним, Баҳор, мундин ортиқ ишқ берма энди.   Бас, шивирлама Осмон, йиғлама ёмғир, Кўнглим чашмасида ўсган чечакман. Севгининг кўз ёши бунчалар тахир, Юлдузлари ташлаб кетган Фалакман!   БЕЛГИСИЗ ОДАМ    Танибманки, ақлу ҳушимни,  Ўрганганим одамлар бўлди.  Андозалар олдим гоҳида,  Бу борада омадим кулди.    Бировини шеърдек ёд олдим,  Бирин билдим ўзимдан ортиқ.  Қайд этмоқчи бўлсам ўзимни,  Ўзим ҳақда бирор белги йўқ.   КУЗАТИШ    Тер чиқар меҳнаткаш тонгнинг юзидан,  Тушланиб уйғонур уйқудаги гул.  Бир-бирин қитиқлаб ўйнар майсалар,  Узун ёнбошлайди ёлғизоёқ йўл.    Қуёшнинг ташрифин кутиб ётади,  Ҳеч кимга сир бермас, жуда ўйчан у.  Йўлнинг четидаги баҳайбат дарахт,  Ишга кузатади бутун кўчани. ЮПАНЧ    Жилмаясан, ўзингни эмас,  Ўзгаларни асрамоқ бўлиб.  Ахир, зўрға чидаб турибсан,  Кўнгил косанг бормоқда тўлиб.    Суҳбатдошинг расминг чизади,  Ёлғондакам жилмаймоқ нечун.  Қачонгача товон тўлайсан,  Тўкилмаган кўз ёшлар учун.   МУҚАДДАС  СЎЗ   Ичимда пичирлаб айтаман уни, Анор донасини ютгандек ютиб. Чорласа бораман қиёмат қадар, Ўтлиғ юрагимни байроқдек тутиб.   Ичимда пичирлаб айтаман уни, Оҳори тўкилиб кетмасин токи. Бошимни силаган қайноқ кафтида, Асраниб ётибди аждодлар хоки.   Ҳайқириш – сочилиш, титилиш демак, Сокин жамланишнинг мазмуни кўпроқ. Не буюк зотларни кўрмаган дейсиз, Бу тоғлар, бу осмон, сокин бу тупроқ.   Ичимда пичирлаб айтаман уни, Аё, умрим бўйи қайтмай бурчимлан. Ғолиблик ҳиссини туяди сўзлар “Ватан” деган товуш чиқса ичимдан.   *   *   *   Осмон бугун кўмакка муҳтож, Титраб турар бир томчи каби. Узилмай деб излайди илож, Узилсами, кўтаролмас Ер.   Оёғимни узиб тупроқдан, Мен елкамни тутаман озод. Камалаклар бичган қўшиқдан Коинотга бахш этгум Ҳаёт.   Кўз ёш бўлиб томмагил, Осмон, Кўз ёшингни қуёш ҳўпласин. Никоҳига олмиш сени Ер, Топмоқ учун мангу қибласин.   *    *    *   Чорлаб турар чексиз бир кенглик, Ҳаволари руҳим аллалар. Қулфин очсам меҳр сандиғин, Сарпо кутар мендан далалар.   Бутун борлиқ чўғга айланиб, Қинғир –қийшик изга тушар йўл. Вужудимни қиздирар бадтар. Шеър ишқида ёнаётган дил.   Кўнглим каби девона шамол, Куйиб-куйиб хўп соврилгунча. Хаёлларнинг узун сочлари, Ўралашди руҳимга бунча.   Қараб тўймам бир гўзал тасвир, Илдамлайди тасаввур сари. Қай рассомнинг иши экан бу, Кўз ўнгимда санъат асари:   Видолашар намхуш далалар, Кун кўзида жимирлар кўз ёш. Қадоқланган оловга ўхшаб, Лов қизариб ботмоқда қуёш.   Хаёл қушлари Бир дам куядирман хаёл ишқида, Суюкли ҳамдамим ул эди ахир. Энди фойда бермас сўник туйғулар, Ярадор руҳимда ҳаловат йўқдир.   Совуқ  қаршиладим уларни бунча, Бошидан ошгандай бўлди хушлари. Иссиқ нигоҳларга кетдилар учиб, Миямни чўқиган хаёл қушлари.   *   *   * Таёқни от қилиб чопар болалик, Шўхликлар қувғинди бўларлар уйдан. Тахи бузилмаган ташвиш уюмин, Бошлар сира чиқмас ўйин ўйидан.   Ёстиқлар остига яширинар сир, Ширинтой уйқулар – тундаликларда. Беғубор варақлар очилар бир-бир, Болалик аталмиш кундаликларда.   Уйғонгиси келмай эрта саҳарлаб, Қуёш кўзларини ишқаган фасл. Юзини ювишга эринган дунё, Болалик – умрнинг чоғидир асл.   Тупроққа кўмилиб товонигача, Гапга кирмай,чопиб бормоқда атай. Кўзимга дунёдай қуюлаётир, Ҳавони чангаллаб олган болакай. Куз соғинчи   У келади,келиши аниқ, Хазонларга тўлса ҳам кўкси. Хотиралар мўралар ёниқ, Эслаганда дил қолар ўксиб.   Йўлга чиққан йўқлаганим дам, Бошга ёпган рўмоли ғижим. Эшитилар элас-эласдан, Дуч келгандир йўлда аллаким.   Марварид ёш қуёш кўзида, Шафақ рангин ёпинар бесўз. Чиркин хаёл билан қараманг, Шаффоф томчи бўлиб келар куз.                   *   *   * Шиддат билан келдилар босиб, Ёмғирларга асир бўлди тун. Булутларни қорнидан осиб, Дор ясади осмон ҳам бутун.   Пичанлар ҳид таратар нохуш, Намчилликни суймагай жини. Тарновларда томчилар жанги, Ҳали-вери билмайди тиним.   Деразадан нигоҳин солар, Кириб ҳатто тонги тушларга. Шаҳар ўзин панага олар, Юмуш чиқди ёмғирпўшларга.   Хотиралар қилди тантана, Олисларга судради хаёл. “Кир суви”ни йиғмоқ баҳона, Ухламади шу кеч бир аёл...              ЎЗЛИККА ЙЎЛ   Сафар тўрвасини ҳозирлар саҳар, Оёғим остида ўралашар йўл. Тунда ҳамроҳликка берар деб ойни, Осмоннинг қалбига соладирман йўл.   Кўкда у, пастда мен тарк этмас сира, Кузатиб боради илтифотда – шаън. Бирлашиб кетаман йўлимдан чиққан, Хазон тўкаётган дарахтлар билан.   Шунча йил яшадим вақтни ютқазиб, Умрнинг мазмунин англамадим ё. Шошилишим керак, узоқдир манзил, Йўл юришим керак ўзимгача то.     *    *    * Ҳадемай шивирлай бошлар кўк, Булутлар келтирди хабарин. Ўрилган майсалар баррадек, Таратар юртнинг мушк анбарин.   Ҳадемай ёмғирга бўкар ер, Ариқлар шилдирар-тўла сув. Япроқлар шод чапак чалиб дер: Ғанимат кунларнинг дардин юв.   Бедазор ичида юрсам ҳам, Ҳар кун сўз айтса ҳам бу осмон. Кўксига бош қўйиб турсам ҳам, Ватаннинг ҳидига тўймасман   *** Тўкил, кўзларимдан ёшларим тўкил, Тўкил шамолларнинг этакларига. Ихлосим йўқолди ҳақиқат тугул, Болаликнинг ширин эртакларига.   Ўчир, гумон ичра қолган рангларни, Дилни ёндирмасин зарғалдоқ туси. Учирсин йиллардан ёдгор зангларни, Ҳаворанг насимлар келмоқда эсиб.   Саволлар арғимчоқ соларлар қушдек, Савдойи бошимни симёғоч этиб. Хаёл қучоғига сиғмаган тушдек, Тўкил, булутларнинг бошига етиб.     КУЗГИ БОҒЛАР   Бу маҳзун боғларда кузнинг атри бор, Дилгир хазонларни қўзғатадиган. Нақшин олмалардек дув-дув тўкилиб, Хаёл бор, дунёни тўзғитадиган.   Шамол бор - из солиб зув-зув қатновчи, Гўёки бўзчининг мокиси каби. Сув тараб чарчамас йўналишлар ҳам, Қимтиниб симирар ариқлар лаби.   Ҳаёт дарахтида ғарқ пишган фикр, Боғни кезиб юрган тоза ҳаво бор. Бир аср эртаги куйланадиган, Қадимий қўшиғу кўҳна наво бор.   Томчи шабнамлар бор - ял-ял марварид, Ўн беш ёшли қизлар хуш кўрадиган. Тағин бунда не бор, тағин бунда ким, Мен бор! - Бу боғларни туш кўрадиган.   *** Дарахтлар беминнат дўстларим менинг, Сира кулмайдилар соддалигимдан. Уларни соғинсам мен далли шоир, Изҳорлар ёзгайман кундалигимда.   Дарахтлар беминнат дўстларим менинг, Ишга кузатиб ҳам кутиб олгувчи. Заррача малолим кўтаролмаса, Хазонмас,хавотир тўкиб толгувчи.   Дарахтлар беминнат дўстларим менинг , Кузда кулсалар-да лабларида гул. Саломимни қабул айламаса дўст, Юксак дарахтларга узатаман қўл.   Хаёл исканжасида   Бирин қувсам, бирин аврасам, Пайдо бўлар яна бошқаси. Қай бирида ичгайман қасам, Бири таниш отнинг қашқаси.   Булут каби тўзғийди руҳим, Ҳам айрилиб қолганман хушдан. Шеъриятнинг дийдори учун, Қайтгайдирман боғи беҳиштдан.   Тоғ бошида қордай эрирман, Сайр этарман назмий елканда. Қоқ тунлари бошим ўрнида Хаёл ўсиб чиқар елкамдан.   *  *  * Вақт бетин қувалар – қочарман қушдек, Орзуларим оғир, дардларим катта. Йўлимда учраган манзиллар аро, Ўзимга тўхтарман сўнгги бекатда.   Ажинлар юзимга соладирлар чанг, Ҳар гал тўсганимда ташвишлар йўлин. Қайси кулдонингга тўкайин ҳаёт, Вақт-бевақт чекилган аламлар кулин.   СУЯНЧ Суянмоқчи бўлдим – ортимда дарё, Балиқлар елкасин тутмадилар шод. Сувга юкинмоқнинг имкони йўқдир, Тўлқинлар бўлолмас руҳимдай озод.   Ўрнидан қўзғолиб улгурди қачон, Суянайин десам – тоғлар йироқда. Менинг кўзларимдан думалаган тош, Қаттиқроқ ботмоқда она тупроққа.   Қайга олиб қочай нигоҳимни мен, Умидимнинг рангларин сипқормоқдаман. Ўзимга суянай десам, ўзимдан Ўзимни тополмай овворадирман.   *** Миннатдорман, осмон, ёруғлик учун, Юлдузлар пар каби кафтимга тўлди. Қушлардек осилсам нурлар дорига, Феъли кенг ҳаволар насибам бўлди.   Ястаниб ётади хипча бел йўллар, Аёвсиз зарблирга тикканча кўксин. Осмон елкасига қўлин қўяр тун, Нурлар тўкилади йўлакка сим-сим.   *** Ёшлигим ўтган бу кўчадан, Шўхлигим ўтган бу кўчадан. Хуморим босилар бир ўтсам, Мени зор кутган бу кўчадан.   У менинг кўнглимга яқиндир, У – менинг кўнглимнинг аршида. Кўринар ёғдуга тўла йўл Ва оппоқ дарвоза қаршимда.   Мен яна кулгуга чоғлайман, Эрка ва йиғлоқи дилимни. Ғулларни маҳкамроқ боғлаб-да, Босиброқ тишлайман тилимни.   Кенгаяр торайган юрак ҳам, Ташвишлар ортимда қолар жим. Ақлимни шоширар бу дийдор, Кўзимдан шовиллар соғинчим. Остона ҳатлайман ичкари, Эшикни очмоққа умидвор. Қуёшга термулган ҳовлида Кўнглимга қараган онам бор.   *    *    * Қалбимни шеър ишқи этгандир банди, Юлдуз санаганим ёлғонмас тунда. Кипригимни майса этиб шудрингга, Қуёшни кутганман қўл силкиб бунда.   Шамол этагимдан тўкилгани рост, Хазонларни бунда қувламоқ учун. Бўйнидан маржони ситилар кўкнинг, Булут қовоғидан кетгандир учиб.   Битта ҳақиқатдан тонаман фақат, Битта ҳақиқатдан кўз юмаман кўз. Бағри кенг отамнинг жисмига кириб, Ахир кўз ўнгимда қаримоқда куз. Умри узун бўлсин мўйсафид Кузнинг. Болаликдаги дугоналарга   Мажнунтоллар эгмасди бошин, Қизғанмасди соясин терак. Сизни бир дам эсламак учун Болаликни чорлашим керак.   У келмаса, биз борсак йўқлаб, Лойсувоқли деворлар оша. Баҳор қайтса ўн олти ёшли, Изимизга ялпизлар тўшаб.   “Уй-уйига, тепа тўйига”, Дейилганча тарқадик у кун. Бугун эса каттариб борар, Соғинчлардан тугилган тугун. Қани яна жам бўлсагу биз, Атир ҳидин пуркаб хоналар. Бирозгина ҳаяллаб қолсак, Хивич олиб чиқса оналар.   Юлдузлар кўз қисиб қўйишса, Тинглаб ширин суҳбатимизни. Умр – дарё, юва олмаса, Калтак берган дастхатимизни.   Койишлардан бўлмай-да зада, Нафосатга борсак ўраниб, Сўнг яширсак бир-биримиздан Вақт зарбидан қолган ғуррани...   *** Қўлларимни қўйвор – силкитма шамол, Мен энди дарахтга айланган пайтда. Қанча самбиттоллар, сарвлар қолди лол, Ўзимни хазондан тикладим қайта.   Қандай роҳат экан яшамоқ шундай, Осмон мовий чамбар тақар бошимга. Юрагим япроқдай мавжланган тунда, Юлдузлар интилиб келар қошимга.   Мен жим яшолмасам қандай унгайман, Қандай етай қийғос гуллаган дамга. Бошимни кундага қўйсанг кўнгайман, Қайтиб айланмасман энди одамга.   *  *  * Миннатдорман, осмон, ёруғлик учун, Юлдузлар пар каби кафтимга тўлди. Қушлардек осилсам нурлар дорига, Феъли кенг ҳаволар насибам бўлди.   Ястаниб ётади хипча бел йўллар, Аёвсиз зарблирга тикканча кўксин. Осмон елкасига қўлин қўяр тун, Нурлар тўкилади йўлакка сим-сим.   Қиз ноласи   Пуфлаб ўчираман умидим шамин, Тунлар ўқимасин битган хатимни. Мен асрай олмадим туйғулар шаънин, Келажаги йўқдир муҳаббатимнинг.   Юлдузлар кўксидан нурлар соғилгай, Қоғоздек ёқилур орзулар қат-қат. Мўйсафид дунёдан садо ёғилгай: Ахир ўтмиш бўлар севгида фақат...   *  *  * Нақадар мушкул иш ёлғондан кулиш, Ёлғондан шеър ёзмоқ кўнгил ҳақида. Ёлғон мақтов бермоқ бирор одамга, Ҳамда тўқимоқлик ёлғон ақида.   Осмон! Кўзларимдан булутларни торт, Ахир турналарга келар ҳавасим. Сенинг кўзларингга ярашади дард, Менинг юзларимни эзар табассум.   *  *  * Ёшлигим ўтган бу кўчадан, Шўхлигим ўтган бу кўчадан. Хуморим босилар бир ўтсам, Мени зор кутган бу кўчадан.   У менинг кўнглимга яқиндир, У – менинг кўнглимнинг аршида. Кўринар ёғдуга тўла йўл Ва оппоқ дарвоза қаршимда.   Мен яна кулгуга чоғлайман, Эрка ва йиғлоқи дилимни. Ғулларни маҳкамроқ боғлаб-да, Босиброқ тишлайман тилимни.   Кенгаяр торайган юрак ҳам, Ташвишлар ортимда қолар жим. Ақлимни шоширар бу дийдор, Кўзимдан шовиллар соғинчим.   Остона ҳатлайман ичкари, Эшикни очмоққа умидвор. Қуёшга термулган ҳовлида Кўнглимга қараган онам бор.   *** Бугун чорасиз кун бўлди, онажон, Ёғ тушса яланган йўлларда тойдим. Кафтим орасидан тўкилди осмон, Қуёши тутилган кундай қорайдим.   Ўт кетган ўрмондек ёнар юрагим, Димоғим ачишар куйинди исдан. Яхшими, ёмонми билмагайдирман, Бир хабар келиши керак олисдан.   Лаҳзалар аямас унгача мени, Кунлар ғилдираги янчар беаёв. Ё дўст кулиб келар қучоғин очиб, Ё қўлда найзасин тортиб келар ёв.   Умидим қушлари яраланмаса, Қулоғимга жондай оқса ширин сас. Худойим, шукрлар бўлсин дегувчи Унгача овозим сарғаймаса бас...

Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (8 голосов, средний бал: 3,25 из 5)

Загрузка...