Суннатхон Азларов

IMG_3021Я около десяти лет проработал журналистом в редакциях газеты и журналов. В школьные годы написал свой первый повесть. Издал четыре брошюры и одну книгу. Два спектакля были поставлены по моим пьесам в Республиканском драматическом театре (бывший им. А. Хидоятова). Один всё ещё идёт на сцене. Несколько лет работал худруком сатирического киножурнала «Наштар» и снимал 44 короткометражных фильмов, из них 17 по моим сценарием – 11 игровой и 6 документальных. Спектакль и короткометражка были удостоены гран приз в республиканских фестивалях. Постоянно занимаюсь спортом – две недели тому назад пробежал 55 кругов вокруг стадиона, это 22 км. Хотел 42,195, но погода не позволила достичь цели. Данное время имею статус временно нетрудоустроенного.

I have about ten years working as a journalist for newspapers and magazines. During my school years I wrote my first narrative. I have published four brochures and a book. Two performances were put on my plays at the National Drama Theatre (formerly then A. Khidoyatov). One still goes on the stage. For several years I worked as the artistic director of the satirical newsreel "Nashtar" and filmed 44 short films, 17 of them in my scenario - 11 games and 6 documentaries. The play and short film were awarded the Grand Prize in the national festivals. Always go in for sports - two weeks ago ran 55 laps around the stadium, is 22 km away. I wanted to 42,195, but the weather did not allow to reach the goal.


Проза "Кучамдан Жонон утганда"

отрывок

Қаёққа қарасанг навбатга туришдан нолишади. Ўртоқлар, ҳар нарсага холис қарайдиган вақт етиб келди. Нимаси ёмон навбатни? Мана, гузардаги дўконга сарёғ келиб қаторда турибман. Эллик биринчи бўлиб ёзилдим. Қизил сабзини навбат билан оладиган маҳалда рўйхатга ёзиш расм бўлди. Бу нимадан далолат – интизомдан. Ҳарқалай пала-партишлик йўқ. Аммо... битта аёл безовталана бошлади. - Вой, бир ёшли боламни қайнонамга ташлаб келувдим. Бечоранинг жигари оғрийди, яхши қаролмайди. Хов опа, дегим келади ўша аёлга, нима қипти бир ёшли бўлса. Кап-катта йигит бўп қопти. Мустақилликка ўрганади агар биров қарамаса. Мамлакатимизда ҳозир боқимандалик кайфиятига қарши ёппасига кураш кетаётган маҳалда. Анави кишини қаранглар, қорни осилиб тиззасига тушай дейди. Ҳадеб дастрўмоли билан пешонасидаги терни артгани артган. Ўртоқ! Озиш керак! Замона талаби шу. Тунов куни шакарга навбатга тургандим, озроқ тартибсизлик бошланиб қолди. Шунда бир семиз хотин ўзидан кетиб қолса бўладими? Ўзи навбатим яқинлашиб қолувди, эссизгина. Очиқ ҳавога олиб чиқишга тўғри келади уни. Ўша аёлнинг олдида турган йигитга, “Оғайни, қарашиб юборинг, савобли иш” десам, “Чучварани хос санабсиз, навбатим келганда одам ташиш билан шуғулланмайман” дейди аблаҳ. “Бу одаммас... эй-й, бу бемор. Сизда инсоф борми ўзи?!” дедим тутақиб. Турганларнинг бари хотин-халаж, бўлмаса шу ярамасга ялиниб ўтирармидим? Лекин, оз бўлсаям инсоф бор экан. “Майли, деди узала тушиб ётган аёлнинг гавдасига чамалаб қарар экан. – Бу иш анча вақтни олса керак. Битта шартим бор. Мабодо навбатим келса шу халтани шакарга тўлдириб торттирасизлар. Огоҳ бўлинглар, тарозидан уриб қолмасин. Мен буларни яхши биламан” Одамларнинг бир-бирига эътиборини қаранг: беморни ташқарига олиб чиққунимизча улар айтилганидек халтани тўлдириб қўйишибди. Уй олиш учун олти йилдан бери навбатдаман. Ҳар йили ҳужжатларни янгилаш керак экан. БТИ деган ташкилотга ўргатганларидек тонгги соат олтида бориб, ўттиз олтинчи бўлиб навбатга ёзилдим. Тушга яқин қабулга кирдим. Справка ёзиб берадиган киши ҳужжатларимни кўриб қайтариб берди. - Уйингизни плани эскирибди, янгиланг. - Ҳужжат ўтган йили қилингани билан уй ўша-ўша ҳолатда турибди,- дейман диққанафас бўлиб. - Гапни кўпайтирманг ишим битсин десангиз. - Бу иш билан ким шуғулланади? - Даҳлиздан ўнг қўлдаги охирги эшикка кирасиз. - Навбатим-чи, сахарда ёзилиб зўрға киргандим олдингизга. - Ука, биринчи келишингизми дейман. Ҳамма нарсани сўрайбераркансиз. Чиқиб кетаётганда яна навбатга ёзилинг. Омад кулиб боқса кечга қадар кирасиз. Планни янгилаётган муҳандиснинг эшиги олдидаям одам тиқилинч экан. У ерда йигирма еттинчи бўлиб ёзилдим. - Ия хола, уёқда ўттиз бешинчи эдингиз-ку! Бу ерда биринчи бўп қопсиз... - Э ўғлим, ҳаёт кўп нарсани ўргатаркан. Қарасам бу ердаям одам ғужғон ўйнаяпти экан. Нима бераётганини суриштириб ўтирмай ёзилиб қўйдим, мана асқотяпти. Дарвоқе, ташқаридаги дўконда пахта ёғи сотаётган экан. Бориб навбатга ёзилинг, қоқиндиқ, қайтишда ола кетасиз. Кўрдингларми, уйга навбатга туриш учун ҳужжатларни навбатда туриб янгилаш керак экан. Бу ўртада озиқ-овқат масаласи ҳам бенавбат ҳал қилинмаслигини унутмаслик лозим. Бу нимадан далолат – ҳаётимизга навбатнинг янада чуқурроқ кириб келаётганидан. Бас шундай экан, бизлар бунга кўникишимиз, мослашишимиз даркор. Эсинлардами, машҳур инглиз олими Чарльз Дарвин “Турларнинг танланиши” номли илмий асарида табиат ва тирик мавжудот фақат мослашув орқали ҳаётни давом эттиради, деган экан. Йўқса шундай улкан ва бақувват динозаврлар биз билан олдинма-кетин навбатда турган бўларди. Биз инсонлар ҳам табиатнинг бир бўлаги эканлигимизни унутмайлик, ҳадеб уни танқид қилмай, кўникайлик, мослашайлик. Ана, табиатга бўйсунмай уни жиловламоқчи эдик, оқибатда экология бузилди. Шунинг учун фарзандларимизни ёшликдан бу ҳаётга тайёрлаб борайлик, жисмонан чиниқтирайлик. Дарвоқе, жисмоний мукаммалликнинг навбатдаги хусусиятига куни кеча бўлиб ўтган воқеани айтмоқчиман. Маҳалламиздаги дўконга кирсовун кепти. Оламан деган сон мингта, сотувчи бўлса битта. Бўп турадиган воқеа – ур-сур бошланиб қолди. Олдинда турган бир аёлни тириклигича босиб кетишди. Нима демоқчиман, агар жисмонан бақувват бўлсанг, оёқ остида қолиш хавфи камаяди. Хулосам шу: бугунги кунда навбат яшашнинг ягона ва энг охирги усули. Ҳамма нарса – калиш, гуруч, уй, ер, далаҳовли, қўйинг-ки, ҳатто бахт ҳам ўз навбати билан берилади. Ошкора замон, тан олиш керак, навбатда туриб бизлар бир-биримизни итарамиз, ҳақорат қиламиз, сўкамиз, иш ҳатто жисмоний куч ишлатишга ҳам бориб қолди. Демак, навбатда турган шахснинг барча хусусий ҳислатлари ва имконлари намоён бўлади. Ана шунақа, бизнинг халқ навбатда туриб тобланмоқда.

Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (2 голосов, средний бал: 5,00 из 5)

Загрузка...