Собиржон Иномов

С_ИномовСабиржон Инамов родился в 1950 году в городе Пискенте. В 1976 годе окончил факультет журналистики ТашГУ (настоящий НУУз). Боле 35 лет работал в районной газете «Жизнь Пискент» («Пискент хаёти). Первый его сборник рассказов «Тоска» («Кумсаш») был издан в 2003 году. После этого он написал еще около 10 художественных книг.  В данный момент находится в пенсии.

 Sobirjon Inomov was born in 1950 in Piskent town. He graduated faculty of journalism of Governmental University of Tashkent (now it is called National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek). He has worked for more 35 years in local newspaper “Life of Piskent” (“Piskent hayoti”). His first collection of short-stories “To miss” (“Qo‘msash”) was published in 2003. By this time he had written over 10 fiction books. At the moment he is retired. And he writes every day. He would like to be in creative world always.

Story "АРАВАЧАДАГИ АЁЛ". Synopsis

 This short story is named “A woman in a carriage”. A guy, young, but seems be old, always is walking around a small city. He leads a carriage. An old woman is sitting in this carriage. Usually he buys food and feeds her. A lot of people don’t know that who is the woman for him. In fact, she is mother of him… Someone doesn’t understand and respect him, because he is very poor…

While this guy is walking round the street Solivoy remembers his mother. He was not able to appreciate her. Always he suffers for this. And he would like to meet with this guy and help him…

рассказ "АРАВАЧАДАГИ АЁЛ". Отрывок

 Ҳикоя

 ... У балки онасидир, балки жигаридир. Қусури борки, юролмаса керак...

Бозор-ўчарга мўлжалланган икки ғилдиракли, тўхтаганда юк оғмаслиги учун олдида тушириб қўйиладиган яна бир оёқчаси бор, ҳамма ёғи кулранг бўёққа бўялган  аравача икки кўзидан бўлак ҳамма ёғи ўралган аёлга бинойи улов вазифасини бажаради. Эгнидаги кийимлари одми, бошидаги дўппи офтобу ёғин-сочиндан тусини йўқотган, оёғидаги чориқнинг ости юпқа тортиб, оғзи очилиб қолган, ёшига нисбатан қаримсиқ кўринадиган йигит ён-атрофга назар ташламай, аравача тутқичидан итарганча шаҳар томон кетиб борарди.

Ҳар икки-уч кунда бир кўринадиган аравача аввал боғ ичидаги йўлакни ортда қолдириб, катта кўчага чиқиб олади. Йўл чеккасидан бора-бора шаҳарча марказига етади. Ошхоналарнинг бири олдида, сояси қуюқ дарахт остида тўхтайди. Учинчи оёқча ерга тиркалади. Йигит индамай, атрофга пишаётган гўшт ҳидини тутин аралаш тарқатиб савдо қилаётган кабобпаздан бир сих кабобни ярим бўлак нон устига қўйдириб олади. Аравачадаги аёлга интиқ кўз тикади. Аёл ҳар галгидек хушламаётганини билдириб, юзини уёқ-буёққа буради. Бундай инжиқликларга кўниккан  йигит сихдан жаз олиб, аёл оғзига мулойим тутади. Аёл аввал ўзинг е, дегандек ишора қилади. Шундагина йигит сирка сепилган пиёз билан бир тишлам нонни оғзига солади.

Бу ғайриодатий манзарага шаҳардаги ошпазлар кўникиб қолишган. Бош ирғаб салом-алик  қилиб қўйишдан нарига ўтишмайди. Доим шошиб кириб чиқадиган хўррандалар эса бу манзарага парво ҳам қилмайди. Тезроқ қорин тўйғазиш қайғусида бўлишади. Йигит ҳар гал ҳамроҳига кабобми, янги пишган товуқми, норинми, хуллас, тансиқ таом илинади. Шаҳарнинг хушманзара кўчаларида сайр қилдиради. Сўнг уй томон ҳайдаганча кетади.

Бу кичкина шаҳарда гўёки биров билан бировнинг иши йўқ. Ҳамма турмуш ташвишлари билан овораю сарсон, қора қозонни қайнатиш ғамида рост қолиб, минг бир ёлғон яшиқни тўқишга устамон бўлиб кетгандек, меҳр-оқибат унутилгандек...

Фақат гавжум шаҳардан чиқаверишдаги муюлишда чойхона бор. У ерда ҳаёт бўлакча. Шаҳардаги барча бекорчилар келишиб олгандек шу ерга жам бўлади. Кимдир тепасига томошабин тўплаб кун бўйи нарда ўйнайди. Кимдир чорпояда болишни икки буклаб ёнбошлаганча, кўк чой симириб, кўчадан ўтган одамки бор, ғийбатини  қилади. Яна кимдир йўқ ердаги гапларни топиб эшитганни лақиллатиш билан машғул.

Устида тирик жон билан аравача ҳар куни  шу муюлишдан ўтади. Бошқа йўл икки ҳисса олис. Йигит ҳар сафар шу яқин йўлни танлайди. Баъзида қочириқ гаплар эшитса-да, парво қилмайди. Чорпояда ёнбошлаган чойхўрлар аравача ғилдирагининг таниш ғичирлашидан сергак тортиб, яна бир неча соатга татигулик ғийбат бошланишидан умидвор ҳолда кўчага олазарак тикилишади. Аравача одатдагидек муюлишга яқинлашаётган бўлади.

–Хой, Соливой, қара, аравача келяпти. Шулар маҳалламдан девдинг, шекилли, бу овсар бола  тоза меъдага тегдику-я. Бир қоп картошка ортиб юрса дуруст эди...

Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (11 голосов, средний бал: 3,55 из 5)

Загрузка...