Рустам Жабборов

5Родился 1979 г. 29 декабря в Самаркандском области, город Ургут. Окончил факультет журналистики в Национальном Университете Узбекистана имени Мирзо Улугбека. Более двадцати книги были опубликованы. В том числе, стихи, рассказы и статьи опубликованы в изданиях Турции, Азербайджана, Индии и в других странах. Перевел на узбекский язык произведении Габриель Гарсиа Маркеса, Эдгар По, Ги де Мопассана, Садик Хидаята, Яшпала и других писателей страны мира. Автор сценариев около десяти фильмов. Работаю главным редактором издательского дома "Замон-Пресс-Инфо".

Повесть "Интиҳор"

Отрывок

  «Овозимни эшитиб гўшакни отиб юбормаганингиз ёки гўшакни илиб қўймаганингиздан хурсандман. Узоқда бўлсам-да, сизнинг маҳзун қиёфангизни кўряпман, ҳатто, миянгизда кечаётган фикрларни ҳам ўқиб турибман. Сиз мени ҳақоратлаш учун бисотингиздаги бор таҳқиромуз сўзларни тилингиз учига жамлаб турибсиз. Энг ҳаётбахш дорининг ҳам муддати ўтса, ўткир заҳарга заҳарга айланиши турган гап. Энг кучли муҳаббат ҳам пайти келиб энг кучли нафрат ва ғазабга айланади. Аммо сизга ишонаман. Гапимни бўлмай, охиригача эшитишга имкон топа оласиз». Очиғини айтсам, чиндан ҳам пичоқ бориб халқумимга қадалган эди. Ҳозир Унинг чигал фалсафасига қулоқ осишга ҳеч қандай рағбатим йўқ эди. Аввал яхшилаб сўкиб, кейин гўшакни тарақлатиб жойига михлаш ниятим ҳам йўқ эмасди. Тавба. Менга нима бўляпти? Кундузи ҳам оёғим ерга ёпишгандек ана шундай «фалаж» вазиятга тушиб қолгандим. Энди эса тилим танглайимга, гўшак эса қулоғимга ёпишиб турар, бу ҳолатни ўзгартири учун ўзимда куч тополмасдим. «Сизнинг ҳаётингизга кириб борганим, бошингизга турли кўргиликларни солганимдан тонмоқчи эмасман. Очиғи, мен шундай бўлишини илк бор учрашганимиздаёқ сезганман. Воқеалар айнан шу тахлит давом этмаганида мен ўз қобилиятим ва салоҳиятимдан қониқмаган бўлардим. Сиз мени севганингиз қанчалар рост бўлса, мен сизни севмаганим шу қадар ҳақиқат. Зотан, мен севишни билмайман. Чунки севиш ўзликдан тамомила кечиш, бутун борини севикли инсон учун бахш этиш демакдир. Мен бундай қилолмасдим. Чунки мен ҳеч кимни ўзимчалик яхши кўролмайман. Балки, сиз буни худбинлик ё такаббурлик, эҳтимол бутунлай бошқача ном билан атарсиз. Лекин мен шу тарзда ҳаёт кечириб келдим ва бундан кейин ҳам ҳаёт тарзимни ўзгартирмаслигим аниқ. Сиз билан ўтган дамлар мен учун қизиқарсиз, бемаъни кечди, деёлмайман. Чунки сени бутун борлиғидан устун кўрадиган киши билан ёнма-ён бўлиш, унинг ҳисларини яққол кўриб туриш мен учун қанчалик завқли эканини сезмагансиз. Севиш машаққатидан кўра, севимли эканингни ҳис этиш лаззати яхшироқ эканини менчалик билмайсиз. Рост, мен сиздан ҳеч нарсани дариғ тутмадим. Сиз мени жисман тасарруф этганингиз билан, юрагимни эгаллаб ололмадингиз. Таъбир жоиз бўлса, сиз улкан хазина яширилган сандиқни қўлга киритдингиз, холос. Бу сандиқ ичидаги жавоҳирот туфайли қимматбаҳодир. Унинг қопқоғини очиб, жавоҳирга эга чиқмас экансиз, бу темир қутининг қиймати ўзгармай қолаверади». Унинг ҳар бир сўзи қулоғимга худди симобдек оқиб кирар, кейин миямни оғулаб, бутун вужудимни ўз измига ола бошлади. «Мен муҳаббатнинг қудратли куч эканига ишонаман. Айниқса, у ижод аҳли учун қанчалик буюк илҳом бахш этиши ҳам менга маълум. Эсингизда бўлса, сизга Гётени, Дантени, Петраркани мисол келтиргандим. Уларга даҳолик бахш этган маҳбубаларга қанчалик ҳавас қилишимни айтгандим. Мендан буюк санъаткор, шоир ё рассом чиқишига кўзим етмасди. Аммо, болалигимдан ўзим ёқтирган асарларнинг қаҳрамонларига кўп тақлид қилардим. Негаки, ҳар қандай инсон, ҳатто буюк инсонларнинг ҳам биологик ҳаёти бошқасидан деярли фарқ қилмайди. Ҳамма қатори туғилади, улғаяди, қарийди, хасталикка чалинади ва ўлиб кетади. Лекин, Фарҳоду Ширин ҳам, Гамлет ва Офелия ҳам, Анна Каренина ҳам, Княз Мишкин ҳам, Кумуш ва Отабек ҳам ҳеч қачон қаримайди, асрлар оша яшайверади. Шу туфайли ҳам улар биздан кўра бахтлироқ. Мен ҳам улар қатори мангуликка даъвогар эдим. Сиз ана шу орзуйимга етказасиз, деган умидда эдим. Сизнинг истеъдодингизга у қадар ишонмасам-да, ўзимга, ўз иқтидоримга ишончим комил эди. Сизнинг менга бўлган муҳаббатингиз. Сизнинг қалбингиз, руҳингизда мен ясаган ўзгаришлар ана шу орзуйим рўёбини таъминлашини жуда-жуда орзу қилгандим. Аммо сиз мен ўйлагинимдан кўра, истеъдодсиз ва бахтсиз одам бўлиб чиқдингиз». Бу сўзларни эшитиб, қаттиқ уф тортиб юбордим. Ижод аҳли учун бундай ҳаққоний ва шафқатсиз танқидни эшитиш нақадар оғир эканини биласизми? Аммо бирор эътироз билдирмоққа ожиз эдим. У эса ҳужумни давом эттирарди. «Сиз ўзингизни етарли даражада истеъдодли деб ҳисоблайсиз ва қаттиқ адашасиз. Сиз ёзган нарсаларни шунчаки эрмак учун ҳам ўқиб бўлмайди. Фақат вақт ва кўз нури бекор сарф бўлгани қолади, холос. Бутун ҳаётингиз, куч-қудратингизни бахш этган соҳа учун сиз бир чақалик фойда келтира олмаслигингизни тушунасизми? Сиз буюк ёзувчи бўлиш иштиёқида дунёнинг барча ҳузур ҳаловатидан, неъматларидан воз кечдингиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг. Ўттиз йилдан зиёд умр кечириб нимага эришдингиз? На мансаб, на мол-дунё, на обрў-эътибор, на оила.. буларнинг ҳеч бири учун елиб югурмадингиз. Шу туришингизда кимга кераксиз? Сиз учун жони бера оладиган, сизни кутадиган, сизни севадиган бир инсон борми бу ёруғ оламда? Нима учун яшаётганингизни биласизми?» Ҳозир юрагим тарс ёрилиб кетади. Нега бу мажнунанинг телба-тескари фалсафасини эшитиб ўтирибман? У мендан нима истайди ўзи? Ахир мен унга нима ёмонлик қилдим? Нега бу гапларни овоз чиқариб айта олмаяпман? Наҳот тилдан қолган бўлсам? «Бу ҳаётга нима мақсадга келган эдингизу мақсадингиз қай даражада амалга ошди? Ўзингиз-ку, одамлардек мукаммал, бекаму кўст ҳаёт тарзини ярата олмадингиз. Сизга берилган умрни зерикарли, маъносиз ўтказдингиз. На ўзингиз, на бошқалар учун бирор эсда қоларли иш қилдингиз. Жимжилоқдек келмайдиган қурт ҳам жонидан кечиб, Ипак яратади. Заҳматкаш ари ҳам бир неча ойлик умри давомида шифобахш бол яратиб қолдиради. Сиздан нима қолади? Ақалли ортингиздан йиғлаб қоладиган, наслингизни давом эттирадиган зурёд қолдиришга ҳам қодир бўлмадингиз. Сиз аллақачон ўлган одамсиз. Чунки сизнинг қалбингиз аллақачон ўлиб бўлган. Фақат шарпангиз қолган холос. Сарғайиб узилган япроқ, қуриб қақшаган чўп цингари шарпангиз. Бу тахлит яшаш сизга оғирлик қилмаяптими? Шундан кейин ё қулоғим том битиб қолди ё бўлмаса малъуна гапини тўхтатди. Нима бўляпти ўзи? Сукунатнинг ҳам овози шу қадар баланд, даҳшатли бўладими? Йўқ, ҳаммаси бошдан бошланяпти. Дилсўзнинг заҳарли нутқи худди магнитофон тасмасидай қайта-қайта айланяпти. Унинг овози қаердан келяпти ўзи? Яна телефонданми? Нима бало, аввалига ўзи айтажак гапларини ёздириб кейин қайтадан менга эшиттиряптими? Ҳар бир гапнинг маъносини чуқур идрок этганим сари тафаккурим чароғонлашиб бораётир. Ҳаммаси тушунарли. Мен севган Дилсўз, менинг юрагимга кириб, кейин симобдек емирган Дилсўз, аввалига ҳаётимнниг мазмунига айланиб, кейин уни мутлақ бемаъниликка айлантирган Дилсўз... ё ақлдан озган тентак, ё менга тақдир ҳукмини ижро этиш учун жўнатилган ажал фариштаси. Ахир унинг юриш-туриши, фикрлаши, зоҳири ва ботини одамга ўхшамасди. Назаримда уни мендан бошқа одам кўрмагандек, кўра олмагандек. Балки, ҳеч қандай Дилсўзнинг ўзи бўлмагандир? Унда мен ҳозиргина ким билан гаплашдим? Унда... анави мусаввир чизган ғайри оддий суврат-чи? Марҳум қўшиқчининг машҳур ашуласи-чи? Нега уларнинг ҳар иккиси дунёни бу қадар эрта тарк этишган. Дилсўз уларни ҳам шу тахлит маҳв этиб, ўлимга маҳкум этганмиди? Уларнинг қалбини забт этиб, ижодини юксак чўққига кўтариб кейин ўзларини нариги дунёга жўнатдими? Мен ҳозир қай аҳволга тушган бўлсам, бир пайтлар бу кўргилик анави иккаласининг ҳам бошига тушмаганмикин? Мен энди нима қилишни биламан. Тақдир ҳукми шу экан, демак унга бўйин эгмай иложим йўқ. Лекин анави маккоранинг қурбонлар рўйхати мендан кейин ҳам давом этармикин? Боя кимнинг машинасида юрганди? Эҳтимол кинорежиссёрдир? Балки, шоир ёхуд ҳайкалтарошдир? Ким бўлса ҳам Дилсўзнинг қўлида ожиз қўғирчоққа айлангани аниқ. Мен-чи, нега жим қараб турибман? Хонанда ҳам, рассом ҳам ёш умрини увол қилган бўлса-да, ўзидан нимадир қолдирибди-ку! Яхшими, ёмонми, улар яратган асарлар ҳар иккисининг умрини давом эттиряпти-ку! Мендан нима қолади? Анави ноутбук ичидаги рангсиз, бўш-баёв қайдларми? Аввалига бу «қайдлар» ҳеч қачон тугатиб бўлмайдигандек кўринганди. Бунинг учун ўзимча бирор тугал ниҳоя, «мантиқий якун» бўлишини кутмаган эдимми? Бас, бундай ортиқ ва ҳаққоний якун бўладими? Ҳа, бу «мемуар»ни ўзим, ўз ҳаётим билан якунлашим мумкин!... Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (5 голосов, средний бал: 4,20 из 5)
Загрузка...