Нодирабегим

нодирабегимОчень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (7 голосов, средний бал: 3,14 из 5)
Загрузка...

Нодирабегим Иброхимова, журналист и переводчик (Узбекистан).

Родилась в долине Фергана, живу в Ташкенте. Менья 25 лет. Училась в университет Мировой языков (факультет международной журналистике) в 2007-2011 годах. Начало писат расскази, эссе и разный статья семь лет назад. Люблю мировой литература и переводу рассказ и романи из англиский и рускиий языказ на узбекском. Переводила боле 80 произведение (нап. О.Генри, Мопассан, Суад, Марк Твен, Г.Г.Маркес…) Все мои произведении и переводи опубликовыван в разних газеты. Работаю с 2010 года газета «Бекажон» (Леди). Недавно зачончила мой первый исторический роман и сейчас переводу роман из русский. Замужен и есть сынок.

Nodirabegim Ibrohimova, journalist and translator from Uzbekistan.

I was born in Fergana valley and now living in Tashkent. I`m 25 yearsold. I studied in World language university (International journalism faculty) in 2007-2011. I`ve began write stories, esses and  different articles 7 years before. I love world literature and translate short stories and novels from English and Russian into Uzbek. Translated more than 80 writings (for ex. O Henry, Mopassan, Souad, Mark Twen, G.G. Marces…). All my works published in journal and newspapers. I work in newspaper “Bekajon” (Lady) since 2010. Recently I finished my own historical novel and now translating a novel from Russian. I`m married and have a son.

_________________________________________________________________

Зулм исканжасидаги тақдир

Кароткий роман

Синопсис 

1841-42 йиллар. Қўқон хонлиги ва қўшни хонликлар ўртасидаги ўзаро низолар, уруш ва қирғинлар халқнинг тинкасини қуритган. Ночор деҳқон, ҳуманмард ва чорвакорлар бетиним солиқлар, зулм ва амалдорларнинг тазйиқи остида кўплаб қўзғалонлар уюштиришган. Хон харамида қиз ва аёлларнинг ночор кечмиши, оддий аҳолининг хон ва амалдорларга бўлган ғазаби, мансабдор шахсларнинг ўз вазифасини суистеъмол қилиб ожизларни хўрлаши ушбу қиссада акс этади. Ҳар замон ва маконда бўлгани каби қиссада муҳаббат мавзуси етакчи ўринда. Бош қаҳрамон қиз тилидан баён этилгувчи асарда бадиий тўқима образлар билан бирга тарихий шахслар тақдири ҳам тилга олинади.

Асар боши қизнинг сарой харамига тушиб қолиши саҳнасидан бошланади. Саройда Зубайда каби ўнлаб қиз аёллар бор эди. Қизни хон учун каниз сифатида тақдим этишга тайёрлашаяпти. Бироқ хоннинг бетоб бўлиб қолиши натижасида ушбу тақдим этиш маросими ортга сурилади. Шу тариқа Зубайда ўз ўтмишини хотирлайди… Қизнинг отаси вафот этган, онаси эса бошқага эрга тегиб кетган. У Қўқон хонлигида биби (буви)си билан яшайди. Кўрпа қавиб кун кўришади. Бир куни хоннинг югурдаги Зубайдани кўриб қолади. Унинг гўзаллигини пайқаб, хонга тақдим этиш учун олиб кетмоқчи бўлади. Бироқ биби югурдакни алдаб, қизни қочириб юборади. Зубайда тоққа, яъни онасининг ёнига кетади. Онасининг эри бўлмиш ўгай ота қизни нохуш қабул қилади. Зубайда шу ерда яшай бошлайди. Лекин зулм давом этади. Ўгай ота уни тоғ қозисига эрга беришга қарор қилади. Буни эшитган қиз яна қочишга қарор қилади. У тунда йўлга тушади. Йўлда тоғлик бир йигитни учратади. Бу йигит асар қаҳрамонларидан бири бўлиб, исми Низомжон. Низомжон хон ва унинг югурдакларига қарши куч йиғаётган бўлади. У амалдорлардан ўч олиш ва халқнинг пулини шилаётган хон югурдакларига қарши курашиш учун қўзғалон сафига қўшилган. Низом ўз мақсадини қизга сўзлаб беради. Кейин қизни уйигача кузатиб қўяди. Қиз ўз қишлоғига кириб борганда бу ерда ёнғин бўлаётган эди. Хон амалдорлари халқ солиқ тўламагани учун қишлоққа ўт қўйган. Зубайда ва Низом бибини топишади. Уччовлон аравада қишлоқни тарк этишади. Аммо йўлда уларни хон югурдаги тўхтатади. Югурдак Зубайдани таниб қолиб, уни зўрлик билан олиб кетади. Низомни бўлса қўл оёғини бойлаб кетишади. Шу тариқа Зубайда харамга келиб қолган эди.

Бир куни саройда ғалағовур бошланади. Халқ кўзғолон кўтарган эди. Хон аскарлари ва халқ ўртасида жанг бошланади. Қўзғолончилар орасида Низом ҳам бор эди. У Зубайдани харамдан олиб чиқади. Бу ерда Низом опасини топади, бу аёл ҳам бир вақтлар хоннинг канизаги бўлган эди. Низом қизни ва опасини тоққа жўнатади. Хон охири халққа таслим бўлади. Ўртада сулҳ тузилади. Бироқ хон ваъдасида турмайди. Бу орада Бухоро амири Қўқон хонлигига бостириб келади. Хон истеъфога чиқади. Унинг ўрнига келган хон ҳам халққа ён босмайди. Қўзғолончиларнинг кўпи ўлдирилади. Низомни ҳам ўлди, деб ўйлашади. Зубайда унга аза очиб бибиси билан қишлоғига қайтади. Орадан маълум вақт ўтиб Низом қизни излаб келади. Бу пайтда Бухоро амири Қўқонни забт этади. Низом қизга уйланиш учун совчи юборади. Улар унаштирилади. Тўйга яқин биби ва Зубайда тоққа йўл олишади. Тоғда улар қизнинг онасиникига яшаб туришади. Тўйга оз қолганида тоғ қозиси қизнинг қайтганидан хабар топади. Қози Низомга сохта айблов уюштириб зиндонга ташлатади. Йигитни озод қилиш эвазига қиздан ўзига турмушга чиқишини сўрайди. Қиз мажбуран рози бўлади. Қози қизга уйланаётган кун Низом зиндондан чиқади. Йигит бу хабарни эшитиб тўйни бузади. У қизни олиб қочиб кетади. Улар шаҳарга келишади ва дўстининг уйидан паноҳ топишади. Кейинроқ йигит ва қизнинг яқинлари ҳам келишади. Кутилган тўй бўлади. Ёшлар бахтдан масрур янги ҳаётга қадам қўйишади.