Дилфуза Собирова

DSC_0019Меня зовут Дилфуза Собирова. Я работаю самом многотиражном газете Узбекистана — "Даракчи, гл.редактором. Творчеством увлекаюсь со школьной скамье. Я очень люблю читать книги и писать книги. Опубликован 5 моих книг, по моим сценариям снимали 2 художественный, и множествено видеофильмов. Мне очень интересно писать о проблемах, о мечтах узбекских детей и женщин.По этому отправляю свою произведению на премию от Пенни Стерлинг. Надеюсь мой исторический-фантастический повесть Вам понравится.


Фантастик повесть "Хазина"

Синопсис

 

Ушбу асар Комрон ва Беҳрўз исмли ўсмир йигитчаларнинг бошидан кечирган саргузаштлари ҳақида. Йигитчалар болалигида эшитган афсонани текшириб кўриш мақсадида ғорга йўл олишади. Ғор йўлакларида адашиб, ҳар беш юз йилда бир марта рўй берадиган табиат ҳодисаси — ғорнинг ўпирилишига дуч келиб, ғалати масканга тушиб қолишади. Табиати  бетакрор, одамлари эса эски туркий тилда гаплашадиган бу масканда улар жуда кўп ғаройиботларга дуч келишади. Дунёнинг тўрт бурчагида учраши мумкин бўлган жонзотларни бир ерда кўриб лол бўлишади. Маҳаллий аҳолининг синовларидан ўтгач, Комрон билан Беҳрўз бу Ер куррасининг қаъри эканлигини тушуниб етишади. Йигитлар бир пайтлар бувисидан эшитган афсонларини эслашади. Афсонада айтилишича,  Мирзо Улуғбекнинг шогирди Али Қушчи хазинага қўшиб карвондаги одамларни ҳам ғорга яширади ва уларга ёрдамчиси Мансур Бекни бош қилиб қўяди. Лекин қароқчилар билан жанг қилиб қайтиб келганда яширган одамларини ҳам, хазинани ҳам топа олмайди.

Ҳозир Ер қаърида яшайдиганлар айнан ўша карвондаги ватандошларининг аждодлари эканини, улар нафақат урф-одатларин, тилини балки Мирзо Улуғбекнинг дунёда тенгсиз кутубхонасини ҳам авайлаб-асраб келишаётганини Комрон билан Беҳруз тушуниб етади.

Лекин йигитларнинг Мирзо Улуғбекдан бир неча юз йил кейин яшаган Мирзо Бобурнинг аждодлари ясатган Товус тахт Ер қаърига қаердан келиб қолганига сира ақли етмайди.

Тарихдан маълумки, Товус тахтни Ҳиндистондан Англияга олиб кетаётган кема океанда чзкиб кетади, қимматбаҳо бойлик ортилган кемани бир неча йил қидиришади, лекин топа олишмайди. Океанлар остида эса ер қаърига сингиб кетадиган оқимлар борлиги олимларга маълум. Йигитлар океанда чўккан бойлик, ўша оқим билан Ер қаърига, Мирзо Улуғбекнинг хазинасини асраб келаётган авлод қўлига келиб тушади...

Комрон Ер қаърида яшайдиганлар Бузруквор деб ҳурмат қиладиган оқсоқолга Товус тахтнинг сув орқали келиб қолганини исботлаб бергач, у йигитчанинг ақлига қойил қолади ва уларга қўйилган ёлғончи ва жосус деган айбловларни ва ўлим ҳукмини бекор қилади. Ҳукмингизни бекор қиласизми деб сўраган Комронга  Бузруквор шундай жавоб беради:

“— Ўғлим биз жоҳил одамлар эмасмиз. Сизларинг кимлигингизни билмай, зиндонбанд қилмоқчи бўлганимиз рост. Чунки юртимизни ёғийлару, уларнинг хуфияларидан асраш бурчимиз. Лекин энди кимлигингиз яъни ота-боболаримиз орзу қилиб ўтиб кетган юртдан келганингиз маълум бўлгач, бизга душман эмас, азиз меҳмон бўласиз. Келганингиздан буён қувғинда юрибсиз, ором олганингиз йўқ.  Энди бу ерни ўз уйингиздек ҳис қилишингиз учун барча шароит яратилади. Юртимизни кўринг. Бизга ўз юртингиз ҳақида гапириб беринг. Аждодларимизни буюк бир карвон десак биз унинг узилиб қолган бир бўлагимиз, — худди ўз-ўзига гапираётгандек унинг овози пасайиб кетди. — Аммо узилиб қолсак-да, йўқолиб кетмадик. Фақат ўша узилган жойнинг яраси битиши, оғриғи унутилиши учун бир неча юз йил керак бўлди. Кейинги авлодлар аждодларини   бор-йўғи бир чўпчак деб ҳисоблай бошлаганда эса ўша буюк карвондан дарак келди... Энди биз у буюк карвон қай манзилларни босиб ўтганию, нималарга эришганини билишни истаймиз”, дейди.

Комрон маҳаллий табибнинг қизи Самони севиб қолади, иккаласининг қизиқувчанлиги ва изланувчанлиги сабаб асрлардан буён сир очилмай келаётган сирлар ошкор бўлади. Бор билмини миясида сақлаш қобилиятига эга, хотираси ўта кучли Само йигитларни Ер юзига қайтариш йўлини топади. У ота-боболаридан етиб келган афсоналарда яширинган сирлар калитини топади. Йигитлар Ер юзига қайтиш вақти келганда Комрон Само билан қолишга аҳд қилади...

Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (74 голосов, средний бал: 4,34 из 5)
Загрузка...