Гулнора Рахмон

IMG_3346По профессии художник живописец. Рисую со школьных лет. закончила РХУ им. П.П. Бенькова, затем Ташкентский Государственный Театрально-Художественный институт факультет станковой живописи. Первое участие на выставке: дипломная работа выставлялась со стороны руководства художественного училища на всесоюзной выставке дипломных  работ худ.училищ союза в Ташкенте в 1977 году. На выставках участвую с тех пор. Школьные годы писала стихи. С третьего курса института начала писать и опубликовать искусствоведческие статьи. Одновременно иллюстрировала рассказы в периодических изданиях. Первый рассказ был опубликован в литературной газете республике " Узбекистон адабиёти ва санъати"  в 1991 году 31 августа. Потом мои произведения в прозе были опубликованы в журналах  " Шарк юлдузи", " Саодат" " Ёшлик" и т.д.   В 2000 году первая книга " Марварид шодаси"  ( Жемчуженое ожерелье),  вторая книга 2011году " Юрак деворидаги чизгилар" ( Зарисовки на стене сердце) были изданы издательством " Шарк" .

Драматическое произведение " Сипохийлар хонадони" ( Семейство военных) был опубликован в журнале " Ёшлик". Картины приобретены музеями республики, и десятки картин находятся за рубежом в том числе и Казахстане в частных коллекциях.

Увлечения: люблю путешествовать. Изучаю английский язык самостоятельно. Безумно хочу овладеть этим языком, мне очень нравиться этот язык мелодичностью.

Понимаю казахский язык и обожаю этот язык за нежное приятное произношение. В этом языке много слов которых я слышала в детстве в родном узбекском языке (в общение на узбекском этих слов не слышу, может быть мало употребляется) и этот язык напоминает мне моё детство.

I’m an artist. I draw since my school years. Finished Republican Arts College named after P. P. Benkov, then graduated Tashkent State Theatrical and Arts Institute, faculty of fine arts. My first exhibition was when I was making a diploma project. Management of the institution included my work in an exhibition of diploma works of the art schools of the Soviet Union in Tashkent 1977. Since then I participate in exhibitions. In school years I wrote poems. Starting from the third year of the institute began to write and publish artistic articles. Simultaneously, illustrated stories in periodical magazines. The first story was published in literary newspaper of the republic “Literature and art of Uzbekistan” in August 31, 1991. Then my works were published in magazines “Sharq Yulduzi”, “Saodat”, “Yoshlik”, etc. In 2000 my first book – “Marvarid shodasi” (Pearl necklace), in 2011 my second book – “Yurak devoridagi chizgilar” (Drawings on the walls of the heart) was published by publisher “Sharq”.

Dramatic work “Sipohiylar honadoni” (The family of warriors) was published in magazine “Yoshlik”. My pictures was purchased by the museums of the republic and tens of my works are in private collection in different countries, including Kazakhstan.

My interests: I like to travel, currently learning English language (self-study), I want to learn this language very much. I love the way this language sounds, it is very melodic.

________________________________________________________________

Хазрати она киссаси (Сказание о ее величестве МАТЬ)

Туронбека қизининг хатини ўқиди-ю, ўзини қўйишга жой тополмай қолди.

Нима қилаётганини ўзи хам англамай ҳозиргина келини супуриб тозалаган супага сув сепа бошлади.

Сўнг, вой келин супурувди-ку, деди-да ҳовли этагига боғланган мол-ҳолларга хашак ташлашга кетди.

Сўнг, яқиндагина дўхтирнинг момо, энди ёш эмассиз, оғир кўтарманг, юрагингизнинг салгина мазаси йўқ, - деганини буткул унутди. Қўлига мол суғорадиган иккита катта челакни олди-да, бирин-кетин ариқдаги сувга ботирди. Сўнг, кўтариб  бориб бирини сигирнинг, иккинчисини бузоқнинг олдига қўйди.

Жониворлар сувни ичиб бўлгач, бўшаган челакларни олди-да, бирор уч қадам босди.

Бирдан кўкрагининг чап томонида бошланган санчиқнинг зўридан секин экин экилган жўякнинг четига ўтирди. Ён томонга оҳиста йиқилар экан, нигоҳи осмонда сузиб юрган оппоқ булутларга тушди.

 ***

 Қишлоқ, лойсувоқ пахса уйлар. Йўл четларида, томларда қизғалдоқ қийғос очилган.

Қир-адирлар бағрига сингиб кетган илон-изи қишлоқ йўлининг бошида қирқинчи йилларнинг усти ёғоч юк машинаси турибди.

Беш-олти йигитни ота-оналари, ука-сингиллари, ҳамқишлоқлар ҳарбий хизматга жўнатишяпти. Йигитлар оддий, ўзбекча иштон-кўйлакларда. Елкаларида кийим-кечак, озиқ-овқат солинган хуржунлар. Момонинг ўн икки-ўн уч ёшлик қизалоқлик пайти. Ҳарбийга кетаётганлар орасида унинг акаси Содиқ ҳам бор. Ёнида онаси – Ойсулув. Ўттиз олти-ўттиз етти ёшлардаги бу аёлнинг қўлида кенжа фарзанди – бир-бир ярим ёшлик Бердимурод, ёнида ўн, ўн бир ёшлик Турдимурод. Шунингдек, оила бошлиғи ўттиз саккиз-ўттиз тўққиз ёшлардаги шу қишлоқ аҳлининг тў-ю, томошаларини қизитувчи Аслон бахши. Кузатувчилар орасида қишлоқ ўқитувчиси, Ойсулувнинг акаси Нурмурод Ҳамдам ҳам бор.

Қишлоқ аҳлининг илми-урфони, маънавий дунёси шу одам билан чамбарчас боғлиқ.

 Қизалоқ йиғи аралаш акажон, тезроқ қайтинг, биз сизни соғиниб кутамиз, дейди унинг бўйнидан қучоқлаганча.

Нарироқда, шунчаки томошага чиққанлар орасида турган Турдихол деган даванг қиз беўхшов қаҳ-қаҳ отиб кулади.

Сўнг қизалоққа яқин келади.

  • Энди сенга ака йўқ! Аканг ўшоқларда қолиб кетади, қайтиб келмайди, - дейди.

Яна унинг кулгуси...

Қизалоқ уни кичкина қўлчалари билан муштлаб ура бошлайди, йиғлаб туриб сўзлайди.

  • Қайтиб олдим де, аканг қайтиб келади келади де, бўлмаса ўлдираман сени, келади дегин!!!
  • Келмайди, келмайди!

Қизнинг сўзлари акс-садо бериб жаранглайди.

  • Ҳей олашақшақ, оғзингни юм, бемаза гапларни гапирма, - дейди Нурмурод муаллим.

Йигитлар хайрлаша-хайрлаша машинага ўтирадилар. Машина жойидан қўзғалади.

 Туронбека ва укаси Турдимурод машина ортидан кўтарилган чангда қолиб, узоқ югурадилар.

Орадан икки йил ўтди...

 Одамлар қишлоқ совети олдидаги устунга ўрнатилган ягона радиокарнай томонга ҳар томондан югуриб келмоқдалар.

Йиғилиб бўлган чол-у кампирлар, бола-бақра, қиз-жувонлар унда-бунда эркакларнинг – хуллас ҳамманинг қулоғи ўша радиокарнайда.

Овоз: Немис-фашист босқинчилари ўзаро уруш очмаслик тўғрисидаги битимни хиёнаткорона бузиб, Ватанимиз сарҳадларига бостириб кирдилар...

  • Уруш, уруш бошланибди!
  • Армиямиз дунёдаги энг кучли армия, бир ҳафтага қолмай янчиб ташлайди!
  • Э, ишқилиб болаларимиз эсон-омон қайтиб келсин-да, дейди эркаклардан бири.
  • Э, ҳаммамиз йиғилиб, бу энағар фашистларни чиққан жойига тиқиб келишимиз керак!
  • Шу мени сал оёқ оғриғим бор-да! Бўлмаса, мен ҳам урушга борардим...

Қишлоқ аҳли турли фикрда, хавотир аралаш тарқалаяпти. Отаси, укаси билан турган Туронбека акажоним эсон-омон қайтсин, илоҳо омин, -  деб пичирлайди. Ота қиёфасида ҳам хавотир зоҳир. У жимгина болаларни уйга етаклайди.

...Уруш одамлар ўйлаганчалик тез орада тугай қолмайди...

Чексиз-чегарасиз қир-адирлар. Буғдой ғарқ пишган. Ўрим-йиғим ишлари бошлаб юборилган. Қишлоқ аҳли ёппасига дала қирга қувилган. Ёшу-қари , бола-бақра, қиз-жувонлар – ҳамманинг қўлида ўроқ. Иш қизғин. Колхоз раиси Бобоқул Марди – қаттиққўл ва золимлиги билан ном чиқарган, қамчиси муттасил ўйнаб туради, бу бола экан, бу аёл экан, бу чол экан деган одамийлик – раҳмдиллик тушунчалари унга бегона.

Кўзи бошоқнинг донини ситиб оғзига солганга, бировнинг ҳолдан тойиб, дам олганига ёки сал имиллаганига тушса бас, юзингда кўзинг борми демай қамчи солади. Аёллар йиғлаган болаларини ана Бобоқул Марди келяпти,- деб қўрқитадилар.

Мана шу зулм тимсоли бўлган одам қамчи ўйнатиб, от устида ўтирганча овози борича бақириб халқни огоҳлантиряпти.

  • Кимда-ким дон ўғирласа, эл ўртасида сазойи қилиниб, қирқ қамчи урилади.

Агар шундан кейин ҳам ўғирлик қилса, халқ душмани аталиб, қамоққа олинади.

Бугундан эътиборан ҳеч ким уйига кетмайди, ҳамма бир қозондан овқат ейди. Хотин-қизлар алоҳида, эркаклар алоҳида ишлайди. То уруш тугагунча буғдой фақат Ватан хирмонига топширилади. Фронтда қон кечиб юрган, жон олиб, жон бераётган  аскарларга нон қилиб жўнатилади.

Қолганлар қишга лавлаги, шолғом ғамласин. Ҳеч кимга бир ҳовуч ҳам дон берилмайди.

Ғала-ғовур, очимиздан ўларканмиз-да, деган гаплар.

Аслон бахши савол беради:

  • Ўзимиз ўрим-йиғимда бўлсак, ким биз учун шолғом ғамлайди. Қишда халқ очликдан қирилиб кетади-ку!
  • Қирилсанг ҳам буғдойга тегмайсан! Уйингда қолган чол-кампирларинг шолғом-у лавлагингни йиғиштириб олсин, - дейди раис.

У одамларни баракалироқ ишлашга даъват қилиб, гап орасида дўқ-пўписа қилиб гоҳ узоқлашади, гоҳ яқинлашади. Баъзи бировлар  унинг кўзини шамғалат қилиб, бошоқларни кафтида эзиб, оғизларига шошилиб дон соладилар.

...

Ўрим давом этмоқда. Ҳамма тўхтовсиз ўроқ солади. Ўн-ўн беш ёшли ўғил болалар катталар ўрган буғдой пояларини тўхтовсиз дасталай боради.

Буғдой ўра-ўра узоқлашиб кетган Туронбека, бир зум тўхтаб, пешонасидаги терни сидиради.

Кечқурун... Ҳамма бисотидаги тўшаб ётиш ёки ўтириш мумкин бўлган нарсаларини тўшаган. Кўпчилик ёнбошлаб ётибди. Баъзилар тиззаларини қучоқлаб ўтирибди. Ўтирганларни ойнинг оппоқ нури ёритади.

Аслон бахшининг қўлида дўмбира. Ёнида икки фарзанди тиқилиб ўтирибди.

Бахши куйлаяпти.

От чопса гумбурлар тоғнинг дараси...

Ботирни ингратар найза яраси...

Кундуз. Ўроқ солаётган Аслон бахши беҳол йиқилади. Бошида қизи, ўғли сув ичиришяпти.

Қишлоқ. Баҳор. Ота бетоб ётибди. Аниқроғи очликдан силласи қуриган.

Ойсулув титроқ қўллари билан бир ҳовучча буғдойни ярғучоқда янчаяпти. Ўт-ўланлар қўшиб, хамир ҳажмини шулар ҳисобига кўпайтириб ёйяпти. Икки бола ўчоққа ўт ёқмоқда. Она қотирмоч пиширяпти. Болалар таомни сабрсизлик билан кутмоқдалар. Она қотирмочларнинг  биттасини иккига бўлиб болаларга беради. Улар қўллари куйганча, таомни куҳ-куҳлаб, совутиб емоқдалар.

Она қотирмочнинг қалинроғини оқ сурпга ўраб қизига тутқазяпти.

  • Туронжон қизим, кучингни авайлаб сарфла, йиқилиб қолма. Нондан ҳар замонда бир тишлам е. Тўйгандай бўласан, қувват бўлади. Бригадир қарамаган пайтда кетмонга суяниб-суяниб ол.
  • Эна, нонимнинг ярмини отамга қолдирай...
  • Отангга ҳам бор... Сен ишлайсан... Йиқилиб қолма, қизим...

Ўчоқ бошида ота-онанинг ризқи – юпқагина хамирдан кўра ўт-ўлани кўпроқ, кичкина кулча- қотирмоч кўринади.

...

Дала. Турдимуроднинг қўлида дастаси калта кетмонча, сичқон, каламушларнинг инларини ковлаб, биридан камроқ, биридан бирор ҳовуч буғдой топиб халтачасига солиб юрибди.

Узоқдан от минган Бобоқул Марди кўринади.

Бола халтачасини маҳкам бағрига босиб қоча бошлайди. Отлиқ етиб келиб, унинг атрофида айланади. Турдимурод халтачани жон-жаҳди билан қучоқлаб, ғужанак бўлиб олган. Раис отдан сакраб тушиб, унинг қўлидаги халтачага чанг солади.

  • Бер бу ёққа! Бер деяпман сенга итвачча, қўйвор халтани!

Бола уввос солади:

  • Йўқ, бермайман, ўғирлаганим йўқ-ку, ер ковлаб топдим. Отам касал ётибди, овқат ейиши керак, бермайман.
  • Бер деяпман!

Давангир одам халтачани тортади. Турдимурод қўшилиб судралади. Бироқ қўйиб юбормайди. Раис сўкина-сўкина қамчи солади. Қамчи айланиб келиб боланинг юзи аралаш, кўзига тегади. Сўнг отга миниб жўнаб кетади.

Бола ўрнидан туриб, тиззалари букилиб-букилиб уйи томон судралади. Қамчи теккан кўзи қонталаш, чеккасидан қон сизаяпти. Ҳоли забун бола халтачани бағрига босганча ҳовлисига кириб келяпти. Шу-шу унинг бир кўзи ожиз бўлиб қолади...

Яйдоқ  дала. Туронбека билан амакисининг ўғли  Тошниёзга текислаш учун бўлиб берилган ер.

Иккаласи “қўшкетмон” қилиб буғдой экиладиган ерларнинг қишда қор, ёмғир ювиб кетганидан чўккан-ўпирилган ерларини текисламоқдалар. Узоқ-яқинларда бошқалар ҳам шу тахлит юмуш билан банд.

Ернинг кўпроқ ўпирилиб кетган ери чиқиб қолади.

  • Туронбека, сен осонроқ жойларда ишла, бу ерга кучинг етмайди, - дейди Тошниёз. Сўнг қўйнидан бир бурда нон чиқаради. Жиндайгина ушатиб, қизга узатади.
  • Ма, нон е, Туронбека.
  • Йўқ Тошниёзжон, ўзинг еявер. Мен емайман.
  • Майли, ўзинг биласан. Тошниёз нонни узоқ чайнаб гўёки, тўйгандек бўлиб, еб олади.

Туронбека Тошниёз кўрсатган осонроқ жойларда кетмон ураяпти.

Қиз  ҳам қўйнидан ҳалиги қотирмочни чиқаради. Кичкина бўлак ушатиб олиб оғзига солади. Қолганини авайлаб ўраб, қайтариб қўйнига солади.

Амаллаб кетмон ураётган ўсмир йигитнинг кўзи Туронбеканинг оғзи қимирлаётганига тушиб қолади. у кетмонини ерга қўйиб унга юзланади.

  • Менга ҳам... нонингдан... бер... озгина.

Қиз ҳеч нарса демай тескари ўгирилади...

Кечки салқин тушган. Далада ишлаганлар уйларига қайтаяптилар. Юпун,  ярим оч одамларнинг боши эгик. Ҳамма жим. Йўл йўлакай битта-яримта ҳолсизланиб, чўккалаб қолади, баъзилар тўхтаб суяб, турғазади, баъзилар бефарқ нигоҳ ташлаб ўтишади. Яқин атрофда эгасиз, оч итлар дайдиб юришибди. Бир ит йўл ёқасида бошини солинтириб боряпти. Келаётганлардан икки уч киши ҳалиги итга бирдан ташланадилар. Босиб олиб, бўғзига пичоқ тортишяпти. Баъзилар бекитиқча, баъзилар очиқча ит-мушук гўштини ейишга ўтишган. Халқдан қўй-қўзилар уруш бошлангунча тортиб олиб бўлинган. Қолганлари ҳам деярли еб битирилган. Унда бунда сути бор жониворларгина қолган бўлиб, ўғри-ю босқинчилардан кўз қорачиғидай асралади.

Туронбека ўз уйининг остонасида. Турдимурод опасининг қўлидан кетмонни олиб, бир четга қўйяпти.

Туронбека ҳалиги ўзи емай қайтариб олиб келган қотирмочни иккига бўлиб, укаларига беряпти.

Укалар ўзларига берилган бу бўлакларни яна иккига бўлиб, бири онага, бири отага узатяпти.

  • Нега нонни емай қайтариб келасан, бу юришда ҳолдан тойиб, бирор ерда йиқилиб қолсанг, додимни кимга айтаман, қизим... Ойсулувнинг кўзидан ёш тирқирайди.

Кўп ўтмай отанинг – қирқ уч ёшлик Аслон бахшининг жони бетоблигидан, янада аниқроғи очликдан узилади.

Она бетоб ётибди. Ўрнидан туролмайди. Фақат Туронбека соч ёйиб йиғламоқда. Болалар ҳайрон бўлиб, воқеани идрок этолмай туришибди.

Кўмиш маросимига атиги уч-тўрт кишигина келган. Нурмурод муаллим ҳам шу ерда.

Ўртада тобут.

  • Халойиқ! Аслон Худойберди ўғли қандай одам эди?
  • Яхши одам эди, жаннати одам эди!

Тобутни кўтарадилар.

Қир адирда, осмон фонида тўрт беш киши тобутни кўтариб кетяпти.

Олисларда худди шундай тобут кўтарган яна уч-тўртта одамлар тўдаси кўзга чалинади...

Турдимурод устига қумғон қўйилган ўчоққа ўт ёқмоқда. У намчил ўтин ёниб кетиши учун ўчоққа энгашганича  пуфлаяпти.

Ойсулув тўшакда... ёнида уч ёшлар бўлиб қолган Бердимурод. Туронбека онасига қайнаган сув ичиряпти.

Эшак минган киши пастак уйлар, пахса деворлар ёнидан ўтиб келяпти. Кимдир пахса девор ортидан, баъзилар кўча эшикларини очиб унга хавотир ва умид билан тикиладилар. Бироқ ҳеч ким бизга хат борми, демайди.

Киши Аслон бахши эшиги қаршисида тўхтаб эшакдан тушади. Хуржундан учбурчак хат олади.

Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (10 голосов, средний бал: 3,70 из 5)

Загрузка...