Гузал БЕГИМ

DSC_2245.Родилась 31 января 1974 году в Кушкупирском районе Хорезмской области, Республики Узбекистана. Окончила факультет узбекской филологии Национального университета Республики. В 2001 – 2003 годах училась  на Высших литературных курсах  при Литературном институте им.А.М.Горького в Москве.

Участница молодёжного творческого семинара Замин(Узбекистан, 1999), 6-го Ташкентского фестиваля поэзии(2008), Алма-Атынского фестиваля поэзии(2008), Ш-IV-V Форум переводчиков стран СНГ и Балтии(2009-2010-2011). В 2012 году участница  международного Азиатского поэтического фестиваля во Вьетнаме. Там же награждена   международной литературной медалью.   Член союз писателей Узбекистана.

Отдельные книги изданные под авторством: “Сукунат жаранги”(“Звон тишины”, Ташкент, 1998),  “Учаётган япрок сояси”(“Тень порхающего листа”,Ташкент, 2002), «Меджнунсоат»(Ташкент, 2012). В разных сборниках: “Узбекская модернистическая поэзия”(Подборка стихов, Ташкент, 2003),  “Книга молодых поэтов и писателей”(Подборка стихов, Ташкент, 2008), “Анор - Гранат”(Подборка стихов на русском языке, Москва, 2008), Аннотированный каталог – Ереван, 2009(Стихи на русском языке,), «Антология первого поэтического Азиатского фестиваля»(Подборка стихов на вьетнамском языке, Ханой,2012). Стихи переведены на русский, английский, вьетнамский, украинский  и казахские языки. Сделала перевод некоторых   русских и мировых авторов  на родной язык.

Работает в республиканском детском журнале “Гунча”. Пишет  на  узбекском  языке.


«Мажнунсоат»

отрывок

ТУПРОҚ ИСИ КЕЛАР ТОМИРЛАРИМДАН

 Мен икки миллатга мансуб улкан дарахтнинг меваси тарзида дунёга келганман. Отам Жайҳун, Онам Идил сувларидан симириб вояга етган. Болалигимда Хоразмнинг бепоён қумликлари ҳар куни, ҳар лаҳза кўз олдимда товланарди ва онамнинг ҳадсиз-ҳудудсиз ўрмонлар ҳақидаги эртаклари қумликларга туташиб кетарди.

Хоразм – бу  менинг юртим, юрак уруғим қадалган воҳа. Хоразм – бу эндигина гулга кирган янтоқнинг ифори, саксовуллар эпкинига айланган диёр. Улкан саҳролар бағрини яшнатиб турган саксовул ва янтоқларни Хоразм лолалари, дегим келади.  Қумтоғлар – Ватанимнинг мукаммал сувратларидир.

Хоразм – қуёшнинг қароргоҳи, сахий офтобдай яхшию ёмондан меҳр тафтини аямайдиган инсонлар ўлкаси.  Хоразм ҳеч бир таърифларсиз юрак осмонида баландлаб-баландлаб кезгувчи диёр.

Мен Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти Тахта туманига қўшни Қўшкўпир туманида туғилганман. Бизнинг гўшадан оқиб ўтадиган Ғозовот канали устига қўш кўприк қурилган. Бу – Яхшилик ва Эзгулик, Бахт ва Саодат,  Муҳаббат ва Садоқат,   Матонат ва Маҳобат кўприги гўё. У ернинг кенгликлари, кўллари, тўқайзорлари кўшкўпирликлар учун табиатнинг яшил-мовий эҳсонидир.

Мен учун устоз Матназар Абдулҳаким  Хоразмнинг энг баланд чўққисидир. Бу табаррук инсон билан бир замин ва бир замонда туғилганим мен ва бошқа хоразмликлар учун  ҳам ажойиб сийловдир. Ахир, сен билан бир асрда шундай улуғ инсон яшаганини билиб, ҳис этиб яшашнинг ўзи бахт-ку! Мана – Хоразмнинг кўзимиз етиб, юрагимиз ета олмаган бемисл қояси. Устоз менда, мен каби неча ўнлаб ёшларда  мутолаага, бадиий Сўзга  ва гўзалликларни ҳис этиб яшашга рағбат уйғотган. Матназар Абдулҳаким – Хоразм характери, бойлиги, унинг дукиллаб ураётган юраги бўлиб кўринади менга. “Оҳини ҳасса” қилиб яшаб ўтган боболарим – Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд, Муҳаммад Ризо Огаҳийлар сафига Матназар Абдулҳакимнинг офтобдай иссиқ номини ҳам қўшиб гапиргим келади, келаверади...

Менинг Сўз йўлига киришимда Хоразмга даҳли бўлган ва бўлмаган, сўз қадрини ҳар недан баланд тутгувчи жуда кўп азиз инсонларнинг ҳиссаси бор. Ҳаётдаги ҳар бир инжа ҳаракатлардан таъсир туядиган, томирларимга поёнсиз ҳис ва ҳаяжонни муҳрлаган Отам Ражабдурди  Матёқуб ўғли, Онам Зулфира Минниғали қизининг ва устозларим Гулпошша Абдурашид қизи ҳамда Йўлдош Эшмуроднинг исмларини юракдан ўтказяпман. Мени Сўз деб аталган энг шаффоф баландликка етаклагани учун улардан миннатдорман.

Дунёнинг қайси гўшасида яшасам-да, мен хоразмликман. Томирларимда шу гўшанинг тупроқ иси уфуради, йиғим ҳам, кулгум ҳам хоразмча. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас... Ватандан олисда – талабалик йилларимда шундай шеър ёзган эканман:

Агар кўзларимда кўринса Ватан, Тупроқ иси келса томирларимдан Кўнглим чўкиб кетган ҳар бир лаҳзада Кўзимни кўзимга қўйиб йиғласам.   Йиғласам кўзимда титраса Ватан, Сўзимнинг бир чети ейилган бўлса. Нетайин, узилган япроқ ортидан Юрагим ватандай кўриниб турса.

Йил – ўн икки ой қуёшни елкаларида  кўтариб яшаётган ҳамюртларимни Хоразмнинг тилла соатига ўхшатаман: ҳеч вақт бузилмайдиган, ҳеч вақт тўхтаб қолмайдиган. Агар кун келиб, бу соатнинг кафгири айланишдан тўхтаса-да, у вақтга, мангуликка ишора бўлиб қолаверади...

  ПАТҚАЛАМ                   Матназар АБДУЛҲАКИМГА   ҳаммаёғим юрак қўлларим қиқирлаб юборар қайноқ яшиллик кўзларимни  кўкка узатсам кипригимни чертар дарпардамда осма  ёруғлик   нурга арқон солар сўзларим қанотларим табассумли орзу садоси ерга қараб кетиб бораётган ёмғир ерга қараб қайтиб келаётган ёмғир   нигоҳимнинг йўллари очиқ қўнғироқгул ясайди жимлик сочларимнинг узунлигида кечар куннинг саслари ёйиқ   мана қаранг қўлларим бўм-бўш соям узра  япроқ сояси патқаламим менинг шамол кемаси патқаламим бўйдор Ёлғизлик   СЎЗЛИ       Отам Ражабдурди МАТЁҚУБ ўғлига 1 Оталар қизларига “Бахтли бўл” дерлар Сиз эса Сўзли бўл дейсиз мана мен сўзли бўляпман гала-гала сўзлар учиб келаётир жанубдан карвон-карвон  сўзлар парвоздаги қаламимнинг бўғзига қўнди мен тиззаларимга Сўзларни ўтқазяпман бошини силаяпман йиғлаётган кулаётган ўмбалоқ ошаётган Сўзларнинг руҳимни силкитсам олмасўз анорсўз ва анжирсўзлар тап-тап тўкилади кўнглим устига қаламимнинг митти учида осилиб қолади паҳлавон сўзлар сиёҳимни Бахтга уриб олганча мен Сўзли бўлаяпман Ота мен Сўзли бўлаяпман Ота   2 Мен минг сўзли бойман қараб турар менга минг қўйли бойлар харид қилмоқ учун Дард хазинамни дарахт ўстираман сўзлардан юлдузларни ясантираман гулдор михлар суғураман осмон тоқидан ой ойнаси қамаштирар дилимни деразамнинг пардаси учиб кетяпти кун ортига ўтиб боряпти гуллар минг ямоқ кўнглимдан учиб-учиб чиқар минг қанот сўзлар қаранг кўкда кўкланмоқда ҳиссим чеҳраси қаранг шудгорланган бахт тупроғида ҳилпиратиб  кўнгил кўйлагин мен минг шеърли бойман Ота мен минг сўзли бойман Ота   *** Ойгул Суюндиқова учун   Намчил шовуллайди қирмизи мавжлар биллур қайиғимда умидлар тирбанд денгиз шеър келтирар қароқларида   Узилган изтироб ипларин улаб камалак ҳовурига жонидиш тутдим шамол шеър келтирар – болишлари нур   Кафтим чизиқларин бошлари эгик кўнглим чизиқлари қуёшга қарар осмон шеър келтирар – кафтлари юлдуз   Оҳ шаклида ёғар кумуш томчилар ёмғирпўшим узра булутлар ҳил-ҳил ёмғир шеър келтирар – атиргул   Сиёҳ ранг кунларим қушга эврилган ямалган кулгулар қўлимдан тутар япроқ шеър келтирар яшилдир умрим   Эшигимдан кирмай қолган митти куй тушимдан чиққиси келмас гулларнинг шудринг шеър келтирар ялтирар кўнглим   Марварид кўприкдан ўтар кўзларим ҳовучларим тўла юрак – Қўҳинур ҳаво шеър келтирар нигоҳлари ҳур   АЛЛА Ўғлим Ансорга Ойнинг тўлқинлари оралаб шитирлайди денгизранг кунлар рангларни тебратяпман алла болам алла   Пешонам чизиғида ийманиб остонамга келди тунли орзулар оқшомни тебратяпман алла болам алла   Изтироб шаклида бармоқ товуши силайди юрагин шабнамнинг тонгни тебратяпман мен алла болам алла   Юрагим йўргакланган фаслда кўзларим тиз чўкди офтобга қуёшни тебратяпман алла болам алла   Зил-замбил умидлар оғриғи кемтилган қирғоғи дилимнинг юракни тебратдим мен алла болам алла   Дарахт соясини силкитар сабо тушимда йиғлайди тўлқинлар денгизни тебратяпман алла болам алла   Ойнинг ўн бешида кўзим қораси қўлимда ловуллаган ҳаяжон ерни тебратяпман мен алла болам алла   *** Хорижда сарғайган хорижда маъруза ўқийди дарахтлар мендан қочиб кетган сўзларни олиб барглар осилиб қолар осмонга сўзлар тўкилар оёғини қўймаётган кунлар устига Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (4 голосов, средний бал: 2,25 из 5)
Загрузка...