Беҳзод Фазлиддин

2008,-sentabr--(3) (1)Бехзод ФАЗЛИДДИН родился 20 сентября 1983 года в Наманганской области Республики Узбекистан. Окончил факультет международной журналистики Узбекского государственного университета мировых языков (бакалавриат, 2005), Универститет мировой экономики и дипломатии (магистратура, 2007). Изданы книги – сборники стихов на узбекском языке: «Муқаддас замин» (1999), «Боғларингдан кетмасин баҳор» (2000), «Онамнинг кўнглига кетамиз» (2003), «Сен қачон гуллайсан» (2008), «Кутмаган кунларим, кутган кунларим» (2012). Его стихи переведены на турецких, азербайджанских и уйгурских языках.

The word is definitely a miracle. That is why World’s heart beats with it. I write when I feel crowded my soul. Today all my poems are accounted in five books. Although they are good or bad my name appeared on their foreheads. I graduated two universities. I’m international journalist by diploma. Education, investigation is continued at the Academy of Sciences. Poem is already the essence of my life. But for me have another higher position than poem. My “poetic autobiographies” might tell you about it…


Шеърлар/Cтихи/Poems

   УЗУН ОРЗУ   Бирдан қанот ўсиб чиқса елкамдан, Учсам. Ҳаммасини унутсам. Кетсам. Асар ҳам қолмаса шум кўланкамдан, Армон етолмаган манзилга етсам.   Қувиб тутолмаса ортимдан лаъин, Муҳаббат ўртада бўлмаса даллол. Худди шу энг мақбул, тўғри йўлдайин – Учишим ҳеч кимга келмаса малол.     CУЮНЧИ   Оcмонда йиғлаб келдим – Дардларим майса бўлди. Ерда битта бўлса ҳам Бахтсиз камайса бўлди.   Гарчи йиғлаб ҳар кеча Тунларимни қон қилдим, Тонгда гулдан тошгача Табассум эҳсон қилдим.   Азобларинг – муҳтарам, Мен дардингга харидор. Товонимни ўпса ҳам, Тиканларнинг ҳаққи бор.   Юрагимни уйғотган Ғамларингга минг шукур. Гардларимни йўқотган Дардларингга ташаккур!   Энди Сенда парвойим, Дунёни ютиб кетдим. Суюнчи бер, Худойим, Ўзимдан ўтиб кетдим.            ***   Ташқарига чиқдим. Юрагим қўлда. (Бутун бир кўчани ёритарми шам...) Бўлиши мумкин-ку худди шу йўлда Умрида ёруғлик кўрмаган одам.      ТУШУНМОВЧИЛИК Бўлди, йиғламайман, бўлди – кулмайман, Юрагингни ортиқ этмайман безор. Ўзимдан бошқани хафа қилмайман, Ўзимдан бошқага бермайман озор.   Кимларнинг кўнглига қараб кун кўрдим, Ялиниб бормайман Бахтнинг ёнига. Кулиб бахтсизларга халақит бердим, Йиғлаб бахтлиларнинг тегдим жонига.            ШОИР   Ҳамма сўзлар Сеники эди, Сочдинг, териб олавердим жим. Бу олтинлар меники энди, Мен энг бахтли ўғриман, Тангрим!                     БОЗОР Бугун ҳам пул эмас, Нур излаб чиқдим, Нигоҳларим тоза – кўзимда кир йўқ. Яна назари оч тўпга йўлиқдим, Одамман деган кўп, юзида нур йўқ.   Қандай юрак очай юраксизларга, Наҳот, шуларни деб тўкмоқчиман тер? Ёрдам бергим келар маҳбус сўзларга, Гаплар осмондадир, пойгакларда Шеър.   Яшаш ҳадисини билмасман, балки, Инсонлик илмидан олурман таълим. Ҳалолликдан сабоқ берарми ёки Ўзи амал қилмас Ҳаётмуаллим?   Тошларни чайнашга темир тишим бор, Чўкиб кетмасликка топарман қудрат. Меншунослар билан нима ишим бор, Бу йўлдан кўз юмиб ўтгум йўқ фақат...     ЎҒИЛ  Дада, далангизга дард сочиб келдим, Яна машаққату заҳматлар Сизга. Белингиз оғриди, мен қочиб келдим, Қачон олиб бердим раҳматлар Сизга?   Ая, соғинчингиз сочи оқарди, Бормадим – кўпайиб кетди тўйларим. Шу ёшимда фақат севиш ёқарди, Сиздан кўра кўпроқ уни ўйладим.   Бошдан нима ўтди – билдирганим йўқ, Кимдир тўкаверди нур изларимга. Ўзимни-ку хафа қилдирганим йўқ, Озор бериб қўйдим азизларимга.   Майсалар, парёстиқ бўлинг, бош қўйса, Чинорлар, Отамнинг ёнида юринг. Боласини ўйлаб юраги куйса, Аччиққина қилиб чой дамлаб беринг.   Бу ташвишлар билан бўлмайди қариб, Мени кутиш учун келган оламга. Қўллари толмасин челак кўтариб, Булутлар, сув ташиб туринг Онамга.   Дада, дардингизга бошман, биламан, Ая, тушларингиз бир кун келар ўнг. Ҳали юзингизни ёруғ қиламан, Одамшоир бўлиб борганимдан сўнг.     “УЧЛИК”ЛАРИМ  Сўқирнинг қўлига шам берма, дедим, Ҳаёт кафгирига дам берма, дедим, Мендан бошқасига ғам берма, дедим.   ***   Соядай қадамим пойлайди Гуноҳ, Мени ўзимдан кўп ўйлайди Гуноҳ, Нимага яшашга қўймайди Гуноҳ?!   ***   Товланишни бас қил, зарга оғмайман, Шеър билан овутма, сўзга сиғмайман, Мен йиғлай олмаслар учун йиғлайман.   ***   Қош қорайди, ўйчан қисқарди кунлар, Тағин не ташвишда кўнгли юпунлар? Ҳали кул остида мудрар учқунлар, Кутинг...   Бирдай ўтди ойнинг икки ўн беши, Кечанинг бугунга ўтмади тиши, Азалнинг иши бу, абаднинг иши, Кутинг...   Севмаса севмасин сиз якто билган, Келмаса келмасин сизни қон қилган, Кутган ҳам ҳақ эрур, ҳақдир кутилган, Кутинг...   Ким кимни ўчирди хотирасидан, Ким четлашди ишонч доирасидан, Кимдир боқар кўнгил ойинасидан, Кутинг...   Бу асрий лаҳзалар сиғмайди сўзга, Севги бир шарпадир, кўринмас кўзга, Яхши биласиз-ку, чора йўқ ўзга, Кутинг...     МУСОФИР  Шеърларимнинг сочлари оппоқ, Ўйчан сўзлар юзида ажин. Боққин, ахир, Онажон, бир боқ, Ўғлинг нега бунчалар ғамгин?!   Балки, жуда эрта улғайди Юрагимда гуллаб ётган дард. Кўзларимда тунлар ухлайди, Ҳалқа-ҳалқа ёшларимни арт.   Кечагина подшодай эдим, Атрофимда минглар парвона. Баридан воз кечиб мен энди Бир сўққабош далли-девона.   Кун қариди, совиди чойинг, Пахта гулли пиёланг маъюс. Йиғмай менга тўшаган жойинг, Дарвозадан ҳатлаб ўтди Куз.   Не кўйларга солмади Орзу... Ногоҳ учиб борсам қошингга. Оғушингга гўдакдай ол-у, Меҳрлар бер мен бебошингга.   Ҳали жуда ёшсан, чироғим, Армон сени йўқламайди, де. Эркалаб айт: Ўйинқароғим, Ўғил бола йиғламайди, де...   Дунё ҳақда ортиқ билгим йўқ, Ҳар не дедим, барчаси – бекор. Шоҳ бўлгим йўқ, шоир бўлгим йўқ, Бугун фақат боланг бўлгим бор.            ***  ...чунки кўп нарсадан кўнглимни уздим, чунки ҳафсаламни пир қилди ҳаёт. чунки билиб-билмай ниятни буздим, чунки еру кўкдан бўлмади нажот.   чунки ўзим билан келишолмадик, жиндаккина ақлим эгмади бўйин. имкон ила вақтни бўлишолмадик, чунки ҳаммасининг мақсади – ўйин.   чунки изғиб юрар бунда қора руҳ, баттар авж олдириб ҳазин оташни. этимни чимчилар совуқ бир андуҳ, чунки истамадим осон яшашни...   чунки...   КЎНГИЛ Ҳеч бўлмаса, хафа бўлдим, де, Ё бўлмаса, бирор сўз айт, ҳой! Фақат бундай қарама менга, Кўзим тегиб синиб қолган Ой.     ***   Ҳар кимга ҳам насиб этмайдиган Бахт Зарра нигоҳимга бўлганида зор. Жавобимни кутиб пойлаб турса Вақт, Барини рад этсам такрор ва такрор;   Мазлум кўзёшига қоқилмай деб бот, Дорда юрган каби ҳушёр қадам-ла – Қўлларимда лангар, сўрасам нажот, Саодат тонгига элтса бу ғамлар.   Ногаҳон Руҳ қуши тилга кирганда, Асли ким эканим туйқус англадим. Сип-силлиқ кўчалар чорлаб турганда, Мен шу бахтиқаро йўлни танладим.   Нечун чорлайверар сир тўла само? Балки, кимдир бизга илҳақ кўкда ҳам. Учиб кетгим келар юлдуздай, аммо Ерда Одам танқис, бунда Одам кам.   Ҳамон имлайверар юлдузлар зимдан Тангрининг беминнат назари ила – Оёқ узгим келмас мушфиқ Заминдан, Видолашгим йўқдир майсалар билан!     ***  Раҳматига ихлос айлаб заҳмат чексанг, Оғриқларинг ҳаловатга айлансалар. Дил боғига алвон-алвон гуллар эксанг, Хушбўйлари салавотга айлансалар.   Марвариддай лаҳзаларни йиққанингда, Уфқлар сари манзур-манзур боққанингда, Камтарликнинг чўққисига чиққанингда, Таъзимларинг салобатга айлансалар.   Ёлғиз Унинг ёди бирла ўйга чўмсанг, Ёлғонларни қайтиб чиқмас жойга кўмсанг, Ором чоғи кўзни қўрқмай, қўрқмай юмсанг – Уйқуларинг ибодатга айлансалар.   Томирингда оқар ҳаёт нашидаси, Ҳар қадаминг – тирикликнинг қасидаси, Бир ўзгариб ғамнок дунё харитаси, Андуҳлари саодатга айлансалар.   Тафаккурдан қанот боғлаб кўкка учсанг, Сўнг юракнинг суханида гавҳар сочсанг, Жумла жаҳон бахтин сўраб кафтинг очсанг – Дуоларинг ижобатга айлансалар...     ***   Кундузнинг ризқи бор туннинг ортида, Кимларнинг бахти бут кимнинг дардида, Тентираб юрибман сўзлар юртида – Ҳақиқат аралаш, ёлғон аралаш.   Кунда нафс отига тиларман тўзим, Гоҳ кўнглим алдайди, гоҳида кўзим, Қоврилиб ётибман ўзимда ўзим – Муҳаббат аралаш, исён аралаш.   Узилиб-узилмас ишонч иплари, Аёвсиз отилар бало тўплари, Руҳимда эврилиш талотўплари – Эътиқод аралаш, гумон аралаш.   Бўтадай бўзлайман, тойдай кишнайман, На асал ялайман, на тош тишлайман, Бирда сарғаяман, бирда яшнайман – Умримда Ҳамалу Мезон аралаш.                         МАЙДОН 1 Ойдинда от ўйнатдим, Ёнсин-ёнсин юлдузлар. Дилбулоқни қайнатдим, Ўнгурларда тош музлар.   Доғлар босиб юзини Ой ухлар қай қўйинда? Нур йўқотди ўзини Ҳалол-ҳаром ўйинда.   Ёлғон ётар болалаб, Ор аламда қоврилар. Ялтир-юлтур шон талаб, Кимга қолди давралар?              2 Юрак чиқди қинидан, Дунёларга сиғмайман. Ўлганимнинг кунидан Қўшиқ айтиб йиғлайман.   Кўксингни нур доғласа, Ёруғ ният бўлади. Йигит ошкор йиғласа, Элга уят бўлади.   Ўрнингизни қизғонинг, Асли тоза мардларим. Уйғонинг-а, уйғонинг, Ай, полвонча дардларим!     СЎНГСЎЗ Қанот қилиб энг учқур сўзни, Юлдузларни эттириб хиром, Ҳаммасига чирт юмиб кўзни Шартта учиш керак – вассалом! Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (7 голосов, средний бал: 1,71 из 5)
Загрузка...