Беҳзод Фазлиддин

Behzod FazliddinБеҳзод ФАЗЛИДДИН родился 20 сентября 1983 года в селе Дамобод Чусткого района Наманганской области Республики Узбекистан. Окончил факультет международной журналистики Узбекского государственного университета мировых языков (бакалавриат, 2005), Университет мировой экономики и дипломатии (магистратура, 2007), Институт языка и литературы Академии наук Республики Узбекистан (аспирантура). Изданы книги – сборники стихов на узбекском языке: «Муқаддас замин» (1999), «Боғларингдан кетмасин баҳор» (2000), «Онамнинг кўнглига кетамиз» (2003), «Сен қачон гуллайсан?» (2008), «Кутмаган кунларим, кутган кунларим» (2012). Он получил несколько наград в литературном творчестве. Его стихи переведены на турецких, азербайджанских и уйгурских языках.

Behzod FAZLIDDIN was born on September 20, 1983 in Namangan region of Uzbekistan. He studied at International Journalism Faculty of the Uzbek State World Languages University in 2001-2005 for bachelor degree. After that he graduated from the University of World Economy and Diplomacy in 2007 for master degree. So far he has published five poetic books in uzbek language, such as “The sacred Land” (1999), “Let spring stay forever in your garden” (2000), “Retreating to my mother’s heart” (2003), “When will you flourish?” (2008), “My expected and unexpected days” (2012). He has obtained several awards in literary creativity. His poems translated to Turkish, Azerbaijani and Uigur languages.


Оғриқлар

 УМРИМ   Бир лаҳзада осмон меники, Бир лаҳзада яшаб оламан. Бир лаҳзада босар ғам юки, Бир лаҳзада... бўшаб қоламан.     ЯШАШГА ЖОЙ БОРМИ?   Лаҳзага тенгма-тенг ўчиб бораман, Ўзимдан, сўзимдан чўчиб бораман. Завол билмайдиган манзилни кўрсат, Томирларим билан кўчиб бораман.   ***   Ҳали дунё сутдай оқ эди, Боғлар яшил, осмон ложувард. Қуёш ерга яқинроқ эди, Ой юзида кўринмасди гард.   Тебранарди майсалар сокин, Кўкдан ёғиб майин наволар. Борлиқ узра Бахт эди ҳоким, Жонга ҳузур тоза ҳаволар!..   Сезмай қолдим, қалб қандай қотди, Қачон армон ёзолди куртак? Тушларим ҳам ўзгариб кетди, Энди бари олис бир эртак.   Қани кунлар – менга аталган, Лойларгами ё ботиб қўйдим? Ҳар заррадан чирой ахтарган Кўзларимни йўқотиб қўйдим...               ҚЎНҒИРОҚ   Уйимни тўлдирган жимликни бузиб, Ҳаётни эслатиб янграр қўнғироқ. Олисдан бир гўзал (кўзини сузиб) Гапирар, адашиб тушибди бироқ.   Ўзим билан ёлғиз қоларман яна, Домига тортади хаёллар – денгиз... Телефон!.. Жунбушга келади хона, Яна ўша “Бошқа жойга тушдингиз”.   Наҳот, ҳамма мендай адашган, ёнар, Саволлар тош бўлиб урилар бошга. Ҳар сафар алмашиб қолар рақамлар, Сўраган бегона, сўралган бошқа...   Ҳамон довдирайман, Руҳимда тўфон, Мени шу симларга боғлаб қўйган Вақт. Юрагим жиринглар – жонли телефон, Эҳтимол, қўнғироқ қилаётган – Бахт...   БАХТ БИЛАН ТАНИШУВ   Қаерларда адашдинг, Дийдор? Бир чеҳрани ёмон соғиндим. Кел, ёнимда гуллагин, дилдор, Сенсиз баҳорлардан оғриндим.   Томчилари тоғлардан оғир, Юрагимни айламиш нишон, Кўз юртингда тинмайди ёмғир, Қуёш менинг қўлимда, ишон.   Исмимни айт, тонглар уйғонсин, Мени эсла – кулсин ҳаётинг. Хотиралар кўнглингни олсин, Асраб келар умримни ёдинг.   Тўйгунича ёғиб олсин, деб Тан бериш йўқ қору дўлларга. Тунлари ҳам ёруғ бўлсин, деб Юлдуз ёқиб қўйдим йўлларга...   Улуғ ишга боғлаганман бел, Йўлга чиқдим азиз аҳд билан. Кўзим нури, сен ҳам тезроқ кел, Таништириб қўяй Бахт билан...   АЙБНОМА   Беҳзод Фазлиддинга айтиб қўйинглар, Бу тун ҳам ухламай чиқди отаси. Узун бўлиб кетди, тилин қийинглар, Онаси кўксида ғамлар шодаси.   Қишлар келиб бўлди, у гап тузгунча, Бир бор ҳовлисида қор кураб берсин. Бировга ёқай деб гуллар узгунча, Бориб онасининг дардини терсин.   Кейин гуллайверсин, кўкарсин, майли, Отанинг дуоси бошлагай тахтга. Нега толеидан йўллари айри, Онасиз ҳам бориш мумкинми Бахтга?!   Ишига ишқ қўйган қандай фарзандки, Лоақал кўнглини очиб  кетмайди. Дарвоқе, у кишим шунчалар бандки, Ўзидан бошқага вақти етмайди...   ҚИСМАТ   Риёни билмайди азим дарахтлар, Ҳеч кимга сездирмай қилар ибодат. Сирларин бой бермас, ўтса-да вақтлар, Мудом сукут одат, тафаккур одат.   Жони оғрийдими – безовта, бедор, Баъзан ошиқлардай сармаст ҳислардан. Дарахтлар капалак каби беозор, Ким зиён кўрибди шу мунислардан?   Мен ҳам битта дарахт бўлгим келганди, Шохларига қуёш, ойлар осилган. Фақат бахтсизлигим ё бахтимгами, Пешонамга Одам бўлиш ёзилган...   ***   Юролмайман, оёғимда лойларим кўп, Кучукчалар тишлаб олган жойларим кўп. Осмонларга даъвогарлар бисёр экан, Чап кўксимда чиқмай ётган ойларим кўп.   Юрагимни кемиради минг битта ўй, Наҳот, энди ялпизларим сочмайди бўй?! Мен бандангнинг қўлларига ишонмайман, Тангрим, энди Ўзинг мени турғизиб қўй!   ҲАЁТ СПЕКТАКЛИ   Кечаги ёш бола бугун кемшик чол – Биров туғилганда биров ўлади. Яна ўша ўзим хоҳламаган рол... Дунё томошабин бўлиб кулади.   Одамларга айтар бошқа гапим бор, Тугаб боряпман-у, нега барча жим? Мени маъзур тутинг, жаноб Режиссёр, Бахтлилар ролини ўйнаб чарчадим...   ***   Жиловлашди, асов от эдим, Чидолмадим – яна дод дедим. Синдиришди оёқларимни, Юрагимдан қаттиқ лат едим.   Курашлардан чарчадим, толдим, Жим яшашни ўрганиб олдим. Ўша жоннинг ҳузури экан, Бора-бора кўникиб қолдим.   ***   Балосиз – гўёки ғамимни ейсиз, Заҳардан ўткирроқ чой бериб қўйиб. Тортинмай бемалол ўтиринг, дейсиз, Игнанинг учидан жой бериб қўйиб.   РОЛ   Қайси шамол қаддимни эгди? Қачон булут тўсди офтобим? Биров бўлиш жонимга тегди, Ечиб отгум манфур ниқобим.   Бу курсижон, у телефонхон – Кўриб қўйсин, мана, юзимни. Тил учида сақлаб юрдим жон, Ҳар қолипга солдим ўзимни.   Пуч сўз сотиб даромад қилдим, Рандаланган гапларим силлиқ. Кесакларга хушомад қилдим, Деворларга айладим қуллуқ.   Юрагимни ёлғон ўқидим, Ўз-ўзимга қилмадим инсоф. Ишқсизларча чўпчак тўқидим, Бахтлиман, деб уриб келдим лоф.   Бу жараён борар жар аён, Кўзларимга тўлиб келар қум. Ич-ичимда тинмас ғалаён, Лабларимда аччиқ табассум.   Нима берар кичик танаффус? Қўллар чапак чалиб толганлар. Афсус, улар учун ҳам афсус... Афсус, мени севиб қолганлар!   ***   Қолган чақаларни эслагим йўқдир – Чироқ бўлолмайди ортимда, ўлсам. Фақат нур сўрадим, фақат нур йиғдим, Фақат меҳр олдим, қарз олган бўлсам.   ***   Яшайсан де, ўлмайсан деб айт, Айтгин: Умринг кетмас шамолга. Ахир, қуёш ботмоқда бу пайт, Кун айланиб борар заволга.   Оҳ, қўрқаман, хавотирдаман, Кўрганларим туш чиқмасми, деб. Энди олам бўлганда чаман, Икки қўлим бўш чиқмасми, деб.   Яшайвер де, севавер дегин, Чекинмасин юракдан ғайрат. Ишончимга куч-қудрат бергин, Руҳ булбулин бетиним сайрат.   Ўтса ўтди, бўлса бўлгандир, Не десам жон аччиқлигида. Жуда бахтли бўлгим келганди Кўзларимнинг очиқлигида.   Яшайсан де, ўлмайсан деб айт, Айтгин: Умринг кетмас шамолга. Гарчи қуёш ботмоқда бу пайт, Кун айланиб борар заволга...   ***   то ҳануз жумбоққа ўхшайди умрим, то ҳануз улгуриб бўлмас яшашга, то ҳануз кўзимда эзғиланар қум, то ҳануз нўноқман ўзни асрашга.   наҳотки, ҳаёт шу, тириклик шудир, наҳотки, умрбод ўртанмак – қисмат? наҳотки, мўъжиза бўлмайди содир, наҳотки, тоабад чўзилгай ҳижрат?   билмайман, бу бошда яна не савдо, билмайман, не жиндир жонда рақс тушган. билмайман, билишдан надир муддао, билмайман, руҳ қуши қаёққа учган.   то ҳануз… наҳотки… билмайман…   ТАСКИНЛАР   Яхшиям, сўлишин билмайди гуллар, Ҳали не бўлишин билмайди гуллар. Бўлмаса, очилмай қўярди.   Хайрият, ҳозирча билмас барини – Ҳаётнинг хурмача ҳунарларини. Йўқса, дил сочилмай қўярди.   Минг шукур, сўзларни бўлмайди алдаб, Акс ҳолда, шеъримиз фитнакор атаб, Ҳақ бизни кечирмай қўярди.   ***   Алам қилмай қўйди ҳеч бири, «Чиқ» дейди-ю, ўзи чиқмас Вақт. Мен Ҳаётни борича суйдим, Ҳар томонда, ҳар қадамда Бахт.   Озор санчмас юракка ортиқ, Бу гулларнинг ифори ўзга. Кечаги жўн, совуқ одамлар Жуда иссиқ кўринар кўзга.   Аллақачон овутиб олдим Кўнглимни(нг) шўр кўз ёшин артиб. Ҳаммасини кечириб бўлдим Ўзгалару ўзимдан тортиб.   Қандай ёвуз кучлар бор бунда, Билмаганим яхши – билмадим. Ғўр мавсумдан розиман, шаксиз, Хато қилиб хато қилмадим...   ***   Шу чиркин матоҳга борми учмаган? Барининг онгига ғубор сачраган. Бойликни кир қоғоз билан ўлчаган Тўдага тескари боқишни ўргат.   Бу йўлда юзини йўқотган кўпдир, Илдизу изини йўқотган кўпдир, Энг керак сўзини йўқотган кўпдир, Аларнинг сафидан чиқишни ўргат.   Дарёлар бағрига сиғмас жилғаман, Бирда сокин эсам, бирда долғаман, Лойқа ҳислар билан тағин булғамай – Тубигача тиниқ оқишни ўргат.   Тошларнинг кўнглига бир бор қўл солсам, Ранжима қошингга пича кеч қолсам, Адашиб-адашиб йўл топиб олсам, Юракдан чангларни қоқишни ўргат.   Ўзингга, Ўзингга ёқишни ўргат!   ***   Бу хатолар, аччиқ хатолар Ҳузурингга очиб берди йўл, Саволларга дуч келдим нуқул, Юрагимда сассиз садолар.   Қанотларим куйиб пастладим – Баланд уча олмас ёлғизлар, Мудом йўқлик изимни излар, Ўзгинамни Сенга асрадим.   Қўлда қолиб кетди дуолар – Нима бўлди? Нима жин урди? Кипригимга азоб ин қурди, Энди мени дардлар даволар.   Яхшиямки, хатоларим бор, Йўқса, мени суймасми эдинг, Ёмғирларга тўймасми эдим... Дийдор юрти бўлди тавбазор.   ***   Масжидга ўхшаса эди бу дунё, Ишонч бирлаштирса одамиятни. Оқибат дегани бўлмаса рўё, Ҳеч кас йўқотмаса ор, ҳамиятни...   Ҳамма тарқалмоқда дилга бериб зеб, Яна оташ олди юракда бир Чўғ. Меҳримни эҳсондай улашайин деб Ташқарига чиқсам, пойабзалим йўқ.            МАЙЛ   Бу қандай бедодлик, бу қандай исён, Ўз соям ўзимни ютаман, дейди. Менмас, ичимдаги махлуқ, ё Раҳмон, Дунёнинг тагига етаман, дейди.   ЖОНДАН ЎТДИ   Тоққа чиқай десак, тошлар қўймаса, Кўзга ёқай десак, қошлар қўймаса, Яшашга мана бу бошлар қўймаса... Бизга ҳам аталган дунёлар борми?!            ***   Бежиз ёмғир бўлганим йўқ-да, Томчисида яна минг томчи. Бир он ғубор ютишдан тўхта, Дунё деган кекса алдамчи.   Кечаги кун – ёруғ хотира, Боқий бўлар бугунги кунлар. Ҳали ҳислар бордир бокира, Куйла, куйла, қалб бўлиб куйла.   Тўкилгудай туйғулар тошар, Тўлиб борар муҳаббат жоми. Тазаррулар қилсак ярашар – Бизникидир поклик айёми.   Бежиз ёмғир бўлмадим, ахир, Дил ойнасин бир артгим келди. Англамоқчи бўлдим ненидир, Ниманидир эслатгим келди...   ҲАЁТ   Гоҳо тоқат етмай ноз-фироғига, Маъшуқдай астойдил бўлсам-да хафа, Жавоблар бермасам қўнғироғига, Кўнглимни олиш-чун уринган дафъа. Ўзимни кўзидан йироқ тутсам ҳам, Аччиқ-аччиқ гаплар айтиб, камига, У ҳақда тушкунроқ байтлар битсам ҳам, Турфа хил таъналар тиркаб номига;   Кўнглимни сўраманг, асти сўраманг, Мен уни, барибир, яхши кўраман!

ИЗОҲ   Ўзимни яширдим – ўзимдан қочдим, Ҳечликнинг бағрида яйрай деб бир оз. Аммо, нелар қилай, нафас олсам ҳам – Чиқиб келаверди “Мен” деган овоз.   ***   Бир муддатга китобингни ёп, Мавҳумотдан нигоҳингни уз. Табиатнинг ўзи зўр китоб, Бугун унинг қаҳрамони – Куз.   Қара, асар топилмас бундай, Тебранади боғлар – руҳафзо. Неларнидир эсга олгандай, Энтикади заъфарон дунё.   Тура турсин эски кўзойнак, Боққин очиқ кўз билан бундоқ. Деразангга барг отган кузак Мунча маъюс, мунчалар қувноқ.   Ўйлатмасин ортиқ тартиби, Шундоғича олам мукаммал. Қўя тургин ҳаво таркибин, Тўйиб-тўйиб нафас ол аввал.   Қушлар келиб, қушлар қайтмоқда, Билганича чалиб сурнайлар. Кимлар учун видо айтмоқда Тирикликка ташна тўрғайлар.   Ҳаёт шудир – қанча тежамай, Вақти-бевақт тўкилган хазон. Бор бўйича, бўяб-бежамай, Тасвирлайди мусаввир Мезон...   ***   Мен қидирган сўзлар луғатларда йўқ, Мен талпинган ҳаёт қайда – билмадим. Ўйлаган қиёфам суратларда йўқ, Орзулар орзусин писанд қилмадим.   Лаҳзалик умримга беролмай маъно, Пардалар нарига сурилмаётир. Ўзим бир сиқимча тупроқман, аммо Мен излаган дунё кўринмаётир...   ***   Кетинг, эй, даф бўлинг, золим хаёллар, Кўнглимга тошлардай оғир ботдингиз. Малоллар келдингиз жонга, малоллар, Билмам, қачон бунда илдиз отдингиз.   Умримнинг эгови бўлдингиз кўп бор, Кетинг! Ортингиздан раҳматлар йўллай. Қанча шаҳло кўзлар йўлимда хумор, Мен ҳам бир уларга интизор бўлай.   Андак ором олсин саргашта руҳим, Ҳали манзил узоқ, ҳали кураш кўп. Ҳозирча ҳасратга ўхшайди оҳим, Ҳозирча юракда алаҳсираш кўп...   Кейин дўқ ураман, қўймайди чўчиб, Уларга бас келиш – амри маҳоллар. Оёғимдан тортиб, бўйнимдан қучиб, Авраб олаверар маккор хаёллар.   НАЖОТ   Тақдир қандай тадбир этар эртага? Кўнглимда муқаддас ният кўкарар. Ким қўлга ишонар, биров елкага, Мени эса бир кун сўзлар кўтарар.   Бору йўқлик билан келсам юзма-юз, Изимдан эргашса қора нуқталар; Иймоним сўз эрур, амалим ҳам сўз,

Ўшанда ҳам мени сўзлар қутқарар. Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (14 голосов, средний бал: 4,21 из 5)

Загрузка...