Бахтиёр Абдуғафур

BakhtiyorНаучный сотрудник института генетики и экспериментальной биологии растений, АН РУз Кандидат биологических наук (2010) Живет в города Ташкент.

Повесть-сказка "Оламлар кураши. Маликанинг машъум битиги"

Рустам оддий мактаб ўқувчиси, компьютер ўйинларига қизиқади. Виртуал оламдаги саргузаштларга шунчалик муккасидан кетганки, ҳатто реал оламдан ҳам узилиб қолган. У ижтимоий тармоқларда ном чиқаришни, виртуал дўстлари орасида машҳур бўлиши орзуси билан яшайди. Кунлардан бир кун оқшом унинг уйига жинлар устози мударрис Абдул Ҳаким ташриф буюради. Мударрис унга ўзга оламга ташриф буюриб, одамлар оламига четдан назар ташлашга таклиф этади. Рустам аввалига ўйланиб қолади. Шунда хаёлидан турфа қаҳрамонлар учратиб, ажабтовур жойларни кўриши, уларнинг суратини Одноклассники ёки Фейсбукдаги саҳифаларига жойлаб бир зумда машҳур бўлиб кетишини ўйлаб, рози бўлади.

Қоронғу кўчадаги кичкина эшик орқали улар мударриснинг олами – жинлар оламига ташриф буюришади. Мударрис Абдул Ҳаким мадрасада дарс беради. Мударрис Рустамни ўзининг ҳужрасида меҳмон қилади, талабалар билан таништиради.

Шу ердан улар ҳоқон Нури Тегин салтанатига сафарларини бошлашади. Ҳоқон салтанатига етиб келишади. Ҳоқоннинг катта ўғли шаҳзода Булан ёвуз кучлар маликаси Нуния ўғирлаб асир олган, кичик ўғли шаҳзода эса маликанинг сеҳр-жодусига учраб, ҳобгоҳига занжирсиз банди этилган.

Маликанинг нияти ҳоқон салтанатини эгаллаб, одамларни ўзининг фуқаросига айлантириш. Мударрис ва Рустам ҳоқон салтанатига табиб ва унинг шогирди қиёфасида кириб келишади.

Табиб Абдул Ҳаким (мударрис Абдул Ҳаким) ва шогирди (Рустам) шаҳарда одамларни даволашни бошлашади. Уларнинг довруғи дарров ҳоқон қулоғига етади. У табиб ва унинг шогирдини саройга олдириб келади. Табиб Абдул Ҳаким кичик шаҳзодани текшириб, унинг малика сеҳрига банди этилганини аниқлайди ва шаҳзода ҳобгоҳига яширилган жоду – маликанинг пўлатдан қуйилган муҳрини синдиради. Кичик шаҳзода ўзига келади.

Ҳоқон салтанатига малика ўзининг айғоқчиларини юборади. Уларнинг мақсади салтанатдаги маликанинг одамларига Қизил Китобни топшириш. Бундан хабар топган мударрис дарҳол ишга киришиб, Қизил Китобни қўлга киритишади.

Катта шаҳзодани қутқариш учун ҳоқон мударрисдан ёрдам сўрайди. Мударрис малика салтанатига Рустам ва кичик шаҳзода Самандар билан Катта девлар қавми вакили Абдулкаримни юборишга қарор қилади. Малика салтанатига етиб олиш учун Абдулкарим Ер ости девчалари салтанатидаги дўсти – Буломонни қидириб топади. Ундан йўл кўрсатишни сўрайди. Катта ва кичик девлар, Рустам ва Самандар Ер ости девчалари салтанатига келишади.

Бироқ, Ер ости девчалари уларни ҳоқон Нури Тегиннинг айғоқчилари деб шубҳаланишади. Бир вақтлар ҳоқон катта ва кичик девлар қавмини Ер юзидан қувган, катта девлар қавми пароканда бўлган бўлса, кичик девлар ер остига кириб кетишади.

Рустам, Самандар ва Абдулкарим устидан маҳкама жараёни бошланади. Сўнгги дақиқада Рустамнинг калласига девчаларга маликанинг Қизил Китобини кўрсатиш фикри келиб қолади. Ер ости девчалари салтанати раислари китобдаги маликанинг муҳрини танишади. Улар китоб девчаларни қандай йўқ қилиш ҳақидаги саҳифаларни ўқишади. Шундан кейингина девчалар Рустамнинг нияти чиндан ҳам малика салтанатидаги катта шаҳзодани қутқариш эканига ишонадилар. Улар Рустам, Самандар ва Абдулкаримга йўл кўрсатишади ва Буломонни йўлбошловчи қилиб қўшиб юборишади.

Малика салтанатида ғайриоддий воқеалар содир бўлаётган. Унинг олимлари одамларни турли ҳайвонлар билан чатиштириб, турфа маҳлуқотларни пайдар-пай яратиб, улкан қўшинига қўшмоқда. Қўшинни эса катта шаҳзода Булан бошқаради. Маликанинг асл нияти дунёдаги одамларни ўзи хоҳлаганидек маҳлуқларга айлантириш ва ўз салтанати фуқаросига айлантириш. Шунда Рустам англайдики, унинг сафаридан асосий мақсад оддий саргузашт эмас, ўзининг инсоний қиёфасини сақлаб қолиш.

Рустам, Самандар ва девлар малика салтанатига етиб келишади. Самандар акасини топади. Катта шаҳзода Булан укасини танимайди ва уни зиндонга ташлатади. Буломон ёрдамида Рустам Самандар ва Буланни қутқаришади. Ниҳоят Булан кимлигини, отаси ва укасини эслайди. Улар малика салтанатидан қочишни режа қиладилар.

Малика уларнинг ортидан катта қўшинини юборади. Ўлик ўрмонда Рустам, ака-ука шаҳзодалар ва девлар иложсиз аҳволда қолганларида ёрдамга ҳоқон ва девларнинг иттифоқдаги қўшини ёрдамга келиб, маликанинг қўшинини енгади.

Мударрис ва Рустамнинг сафари қарийди. Сўнгги тунни ўтказаётганларида Рустам мударриснинг ғалати суҳбатига гувоҳ бўлиб қолади. Кейинчалик мударриснинг бу суҳбатдошлари фаришталар эканини англайди.

Рустам уйига қайтиб келиб, беихтиёр девордаги соатга қарайди. Сафарга кетганидан буён орадан атиги беш дақиқа вақт ўтган холос...

Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (93 голосов, средний бал: 4,47 из 5)
Загрузка...