Алия

Nokia N8-00Когда мне было только пять лет, родители научили меня читать и писать буквы. И я начала писать стихи уже когда пошла в школу. Прошли годы, я продолжила заниматься творчеством, и мои стихи были опубликованы в некоторых газетах. В один прекрасный день мне предложили попробовать себя в прозе. В тот замечательный день я впервые постаралась сочинить рассказы о жизни, о разных людях. Писала я порой о своих наблюдениях, и даже о своих чувствах. Старалась передать на бумаге свой образ жизни, свои взгляды на окружающих людей и на различные ситуации.Мои стихи и рассказы публикуются в разных газетах страны и в иностранных газетах под псевдонимом Алия.

 When I was only five years old, parents taught me to read and write letters. And I began to write poetry when already gone to school. Years passed, I continued engaging in creativity, and my lyrics have been published in some newspapers. One fine day I was offered to try my hand at prose. In that wonderful day first time I tried to write stories about life, about difference people. Sometimes, I wrote about my observations, and even about my feelings. Tried to convey on paper my way of life, my views on the surrounding people and different situations. My poetry and stories is published in the of different newspapers of the country and in the foreign press regularly. Her pen-name is Aliya.


«Баҳор ва қиш»

синопсис

 Ҳикоя қиш фаслининг чўзилиб кетиши билан бошланади. Йил фаслларини бир инсон умри сифатида қаралса, қиш ойлари йилнинг ибтидоси ва интиҳосига тўғри келади. Ва илк мулоҳазалар турли ёш доирасидаги одамларнинг «мазмунсиз якун»га нисбатан қарашлари кўринишида баён этилган.

Хикоядаги асосий қаҳрамон - бемор аёлнинг ҳаёти интиҳога яқин келиб қолган. У ҳали ўттиз ёшга ҳам етмаган. Унга турмуш ўртоғи ва онаси ғамхўрлик қилишади.

Бемор аёл ҳаётга ташна, унинг умри «баҳор» яъни айни гуллаган даврида «қиш»га айланиб бормоқда.

Эри аёлни қаттиқ севади, унга эришиш учун узоқ йиллар давомида курашишига, астойдил ҳаракат қилишига тўғри келган. Энди бахтга етдим, деганида аёлининг бедаво дардга чалиниши эркакни руҳан эзиб қўяди. Айниқса, аёлига нима сабабдан касалхонадан уйга руҳсат бериб юборишганини айтолмай, қийин вазиятда қолади.

Учинчи томондан эса, бемор аёлнинг онаси учун қизининг дарди бир тараф-у, унинг аҳволига куяётган куёвининг азоби бир тараф бўлиб, онани қийнайди.

Бемор аёл эса даволанишни давом эттириш учун касалхонага қайтмаслигини билгач, баҳор келиб унга яшаш учун курашда куч беришига умид боғлайди, тезроқ қуёшли кунлар келишини, майсалар юз очиб, олам яшилликка бурканишини кутади. Ундан бундай гапларни эшитган эри аёлига ҳамдам бўлиб, баҳор тезроқ келишини, аёли шу умид билан оёққа туришини Худодан сўрайди. Онаси эса аксинча тушунади - энди тузалишидан умид узган қизи «Баҳорни кўриб оламдан ўтсам, армоним қолмасди,» деган фикрда деб билади. Куёви унинг кўзига қизининг тезроқ вафот этишини истаётган киши бўлиб кўринади. Ҳар гал ибодат чоғида Худодан баҳор кечикиб келишини сўраб нола қилади.

Ва ҳаммаси она истагандек бўлади - баҳор кечикиб келади. Шунчалик совуқ бўлади-ки, ҳатто Наврўз байрамида ҳам қор ёғади.

Баҳорга интизор бемор аёл эса «Мен кутганда баҳор ҳам келмаяпти, ахир мен баҳор келса тузалиб кетишга умид боғлаб келаётган эдим-ку...» - деб йиғлайди.

Шундагина унинг онаси қаерда хато қилганини англаб етади. Бемор аёл умрининг айни баҳор фаслини яшаётганида онаси унинг учун интиҳо - қиш фасли келганига ўзини ишонтириб бўлган, қизи ҳали яшаш истагида эканини ҳисобга олмаган эди.

Очень плохоПлохоУдовлетворительноХорошоОтлично (128 голосов, средний бал: 4,35 из 5)

Загрузка...